1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Масжидул ҳаромдаги ногиронлар аравачалари янгиланди

17-12-2021, 12:54 601 Ўқиш режими + -
Саудия Арабистони Икки муқаддас масжид бош бошқармаси Масжидул ҳаромга саккиз мингта оддий ва электрда ишлайдиган янги ногиронлар аравачаларини келтирди. 
Saudi Gazette нашрининг хабар беришича, ушбу аравачалар имконияти чекланган зиёратчиларнинг ҳаракатланиши учун қулайлик яратиш мақсадида олиб келинди. 
Зиёратчилар аравачаларга Tanaqol деб аталувчи махсус мобил илова орқали буюртма беришлари мумкин. Фойдаланилганидан сўнг ҳар бир аравача дезинфекция қилинади.
Қайд этилишича, Саудия Арабистонида имконияти чекланган зиёратчиларга алоҳида эътибор билан муносабатда бўлинмоқда ҳамда Макка ва Мадинада улар учун қулай шароитлар йилдан-йилга ортмоқда

Ислом.уз