Атрофимизни покиза тутайлик
6138
18-12-2021, 08:59
198
Ўқиш режими
+
-
Мўъмин-мусулмон доимо теварак –атрофини, уй-жойларини пок тутишга ҳаракат қилади. Чунки инсонларнинг турар жойларига қандай муносабатда бўлишлари уларнинг маданияти ва маънавиятини қандайлигини билдиради. Инсон ўз турар жойларининг поклигига эътибор бериш ва бермаслиги билан унинг тармуш тарзини қандайлиги маълум бўлади.
Поклик инсонларнинг феъл-атвори, тутими, ўзига ҳурматини, бир сўз билн айтганда, унинг кимлигини кўрсатадиган белгилардан биридир. Ўзини, яшайдиган жойини покиза сақлайдиган одамни кўрганингизда кўнглингиз ёришади. Беихтиёр сизда унга нисбатан ҳурмат пайдо бўлади. Нопок турадиган кишини кўрганингизда эса бунинг акси бўлади. Нопок одамнинг таъбини хира қилади, ундан узоқ бўлишга ҳаракат қилинади. Хуллас, озаликка интилиш ва нопокликдан қочиш инсоннинг табиатида бор.
Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Поклик иймоннинг ярми” деганлар. Иймон инсондан ички ва ташқи покликни талаб қилади.
Турар жой, ҳовлиларни тоза тутиш халқимизнинг ҳам азалий одатларидан ҳисобланади. Мана шу одатлардан келиб чиқиб хотин-қиз, келинларимиз эрта тонгда туриб ҳовли-жойларни супириб, тозалашади. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Албатта, Аллоҳ таоло покдир, поклик ва озодаликни ёқтиради. Сахийдир, саховатни хуш кўради. Покланинглар, ён-атрофларингни озода тутинглар, Ҳовли,уй-жойларингизни тоза тутинглар, дейдилар. (Имом Термизий ривояти). Шу сабабли турар жойларимизни саранжом-саришта қиламиз, уларни озода тутамиз.
Э. Сатторов,
Қарши туман”Хонақоҳ” масжиди имом хатиби