1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ибн Таймияни кимлигини биласизми?

18-12-2021, 13:19 488 Ўқиш режими + -
Интернет тармоғида Шайх Фуад ал-Жуҳаний исмли сохта салафийлар шайхи Ибн Таймия ҳақида таъриф бераяпти. Унинг айтишича: “Шайхул Ислом Ибн Таймияни биласизларми? Албатта билмайсизлар. Ибн Таймия шундай олимки, тобейинлардан кейин илмда унга тенг келадиган олим чиқмади. У киши олимлар ичида энг биринчисидир ва тобейинлардан кейинги энг ишончли олимдир. Аллоҳга қасам ичаманки, илмий даражада тўрт мазҳаб уламоларидан билимлироқдир, устундир. Яъни, илмий салоҳият тарафлама Имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий ва Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳлардан устундир. Бироқ, жаноби салаф уламоларига ҳурмат сақлаган ҳолда улардан кейин зикр қилинадилар” – дейди.
Аввало, Ислом дини ақидасига кўра дунёдаги барча уламоларнинг ўз даражаси бор. Бу биродаримизнинг Ибн Таймия раҳматуллоҳ алайҳга бу қадар муҳаббат боғлаганлари ҳайратланарли бўлса-да, бу унинг ўзига ҳавола. Бироқ, у ўзининг Ибн Таймияга берган таърифида ҳатто Имом Аъзам, Молик, Шофеий ва Имом Аҳмадлардан устун қўйиши бу ўша уламолар қадрини ерга уриш билан тенгдир.
Унинг бу сўзларига бир олим қуйидагича жавоб бераяпти: “Ибн Таймияни кимлигини биласизми? У ўтган салаф ва улардан кейинги уламолар ижмоъ қилган етмишта масалага қарши чиққандир. Шу жумладан, Аллоҳ таолога Қуръони Карим ва Суннати шарифда айтилмаган сифатларни бергандир. Бу хом-хаёлларни унинг хаёлига фақатгина шайтон васваса қилгандир. Масалан, Ибн Таймия Аллоҳга макон ва ўтириш сифатини нисбат берган. У бир хаёлпараст фалсафачи эди. Қуръони Каримда маъноси очиқ баён қилинган оятларга қарши чиқди. Масалан, Оламнинг бир қисмини қадимий, Аллоҳ яратмаган, Аллоҳ билан азалдан бор, деб айтади”.
Бошқа бир олим: “Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳларни исмини тилга олмоқчи бўлган киши аввало оғзини тоза сув билан ювиб олишлари лозим. Аниқки, бу киши тўрт буюк уламолар ҳақида буларнинг исмидан бўлак бошқа нарсани билмас экан” – дейди.
Ибн Таймия: “Содир бўлаётган ҳодисаларнинг бошланиш нуқтаси қадимийдир, у азалдан Аллоҳ билан бор ва уни Аллоҳ яратмаган” – дейди.
Уламолардан Қози Иёз, Ибн Ҳажар Асқалоний, Ироқий Саҳиҳи Термизий китобининг шарҳида: “Кимки, содир бўлаётган ҳодисаларнинг жинси (бошланиш нуқтаси) қадимийдир, ўша бошланиш нуқта азалдан бор эди, уни Аллоҳ яратмаган, деса, мутлақ кофир бўлади” – деганлар. (Золалату Ибн Таймията ва родду уламои аҳлис сунна китобидан). 
Ибн Таймия: “ Аллоҳ таолонинг жисми бор” - дейди.
Имом Аҳмад айнан шу фикрни инкор қиладилар. Айтадиларки: “Ж исм узунликка, кенгликка, баландликка, бир неча нарсадан таркиб топган нарсага, суратга, баъзи нарсаларнинг йиғиндисига қўйилган исмдир. Аллоҳ таоло булардан холидир. Аллоҳни жисм дейиш асло мумкин эмасдир” – дейдилар. (Абул Фазл, ҳанбалий уламоларининг раисининг сўзи).
Имом Ашъарий: “Кимки Аллоҳнинг жисми бор деб эътиқод қилса у ўз Роббисини танимас экан ва у кофир бўлади” – деганлар. (Наводир китобидан).
 Ибн Т аймия: “Аллоҳ ҳарф ва товуш билан гапиради” – дейди.
Имом Аҳмад айтадилар: “Албатта, Қуръон Аллоҳнинг каломидир, у яратилган махлуқ эмасдир. Кимки, Қуръонни махлуқ деса, у кофирдир. Унга Аллоҳнинг ва Унинг фаришталарининг ва барча инсонларнинг лаънати бўлсин” – дейдилар. Аллоҳ таоло ҳарф ва товуш билан гапиради деган сўз Аллоҳ Ўз сўзларини Ўзи яратади, деганидир. (Ал Фусул вал  Усул китобидан).
Уламолар айтадилар: “ Зиндонбанд қилиб ўлдирилганИбн Таймиянинг китобларини ўқишдан сақланинглар. Чунки у мусулмонлар жамоасини бошдан - оёқ бузиб ташлади” – дейдилар.
Абу Молик Ал Ҳаририй айтади: “Мусулмонларга маълумки, кофир киши мусулмонлар қабристонига дафн қилинмайди. Ибн Таймия мусулмонлар қабристонининг ташқарисига дафн қилингандир. Бу эса, унинг кофир ҳолда вафот этганининг далилидир” – дейди.
Хулоса ўрнида;
Ибн Таймия ўтмишда ўтган инсон. Биз учун унинг қандай инсон бўлиб ўтгани аҳамиятсиз. Бироқ, кимки Ибн Таймияними, бошқасиними тўрт мазҳаб бошлиқларидан устун қўйса, у улуғ устозларни қўя туринг, Имом Ашъарий, Имом Мотурудий, Имом Таҳовий ва Имом Насафий каби уламоларимиздан ноҳақ устун қўйса. Ва ўша уламо пок ислом динимиз ижмосига қарши чиқса, у ҳақида ўтган забардаст уламоларимиз нималар деганини айтишни, мўмин –мусулмонларга асл ҳақиқатни етказишни бурчимиз деб билдик.
Тавфиқ Аллоҳдандир ва У барчамизнинг гуноҳларимизни кечирсин.
 
Хуршид Шарипов,
Косон шаҳар Ғоиб  - Ота жоме масжиди имом-хатиби