1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАКФИР – МУСУЛМОН УММАТИ БИРЛИГИГА РАҲНА СОЛУВЧИ ТАҲДИДДИР

18-12-2021, 13:26 182 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Рохманир Роҳим. Аллоҳ таолога битмас – туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом саловат-у дуррудлар бўлсин. 
Такфир ҳодисасининг илк илдизлари Али (р.а.) даврида унга қарши исён кўтарган ҳорижийлар фаолиятига бориб тақалади. Ҳорижийлар ўзларига қўшилмаган ёки эргашмаган барча кишиларни, хатто улар мусулмон бўлсалар ҳам, кофир деб эълон қилишган. Катта гуноҳ қилган мусулмонларни ҳам кофирга чиқариб, уларнинг авлоди, моли ва жонини ўзларига ҳалол санашган. Улар ўз даврларида Усмон Ибн Аффон (р.а), Али Ибн Толиб (р.а.) каби “Хулофои рошидинлар” ни хам куфрда  айиблашган. 
Дархақиқат, ислом мусулмон одамни кофрга чиқаришдан қайтаради. Ҳанафийлик мазхаби ва мотуридийлик ақидасига мувофиқ, имоннинг шарти яккахудоликка тил билан иқрор бўлиш, қалб билан тасдиқлаш саналади. Инсоннинг имонини ўлчаш  имконияти бошқа инсонда йўқ, чунки имон инсон қалбида бўлади. Шариатга кўра, қалбни фақат Аллоҳ билади. Шунга кўра, мусулмон одамнинг имони ҳақидаги хукумни ёлғиз Аллоҳ чиқаради. Бунга мазкур ҳадис далил бўлади. “Пайғамбар (с.а.в.): “Уч нарса имоннинг аслидандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳу” деган кимсага тегмаслик. Гуноҳи туфайли уни кофрга чиқармаймиз”, дедилар”. (Сунани Абу Довуд, 2532-ҳадис). 
Катта (кабира) гуноҳ содир этган мўмин киши, “Аҳли сунна вал-жамоа” эътиқодига кўра, қилган ишини ҳалол санамас экан, кофир бўлмайди. 
Тўрт мазҳаб уламолари иттифоқига кўра, катта гуноҳ содир этган шаҳс дўзаҳда ҳам абадий қолмайди. Мусулмонни кофирга чиқаришдан келиб чиқадиган ҳатарлар боис Қуръон ва суннатда бировларни кофирга чиқаришдан қайтарилади. Мусулмонларни  динсизликда айиблаш мумкун эмаслиги ҳақида Имом Буҳорий ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бирор киши ўз биродарига: “Эй кофир!”, деса, бу сўз иккаласидан бирига тегишли бўлади”, дедилар (яъни, агар кофирликда айибловчи ҳақ бўлса, айибланувчи кофирлигича қолади. Башарти ҳақ бўлмаса, у ҳолда ўзи кофир бўлади)”, деб таъкидлаган (Имом Буҳорий, 6103-ҳадис).
Дунё уламолари бировни кофир дейишдан олдин бу гап ўзига қайтиши мумкун эканини ҳақида огоҳлантирадилар. Чунки Исломда кофир бўлишлиги билан ўта хатарли ҳолатлар юзага келади: у билан турмуш ўроғи орасидаги никоҳ бузилади; болалари унинг қарамоғидан чиқади; вафот этса ювилмайди кафанланмайди, жанозаси ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига кўмилмайди ва меъросдан маҳрум бўлади; ўша ҳолида урганда дўзахи ҳисобланади. Шу сабабли уламолар бировни кофирликда айиблашдан ўзларини тийганлар, ҳамда бошқаларни ҳам бундай ишдан қайтарганлар. 
Машҳур ҳанафий аллома, “Ал-баҳрур роиқ” номли асар муаллифи Ибин Нужайм таъкидлаган: “Агар кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизни қўйиб ўша бир далилни олиш керак”. 
 
Б. Мингбоев,
 Шаҳрисабз шаҳар “Остонақул” жоме масжиди имом-хатиби