1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ота-онанинг дуосини олайлик

18-12-2021, 22:02 169 Ўқиш режими + -
Бу воқеага ҳаж пайти Масжидул-Ҳаромда гувоҳ бўлганман. Пешин намозини кутиб, тиловат ва зикр қилиб ўтирган эдим. Каъбани минг-минглаб ҳожилар тавоф қиляпти. Шу пайт ёнгинамизга бир йигит ногиронлар аравачасини суриб келиб қолди. Аравачани сафга қўйиб, ўзи унинг орқасидаги халтачадан кичикроқ тоғорача ва сув идиши олди.Кўксига осилган ёрлиқдан унинг Доғистондан эканикўриниб турарди. Қизиқсиниб турганимни кўриб, гап
очди:
 — Отам анчадан буён дард чекадилар. Бу йил ҳажга олибборасан, келгуси йилгача борманми-йўқми, деб туриб олдилар.Яхшиям, аравача бор экан, шунда ибодат қилдириб юрибман. Отамдан хабардор бўлиб турсангиз, мен сув олиб келиб таҳорат қилдириб қўярдим-деди. Идишини кўтариб, сувга кетди. Ҳатто қўлларини қимирлатишгакучи етмаётган, нурсиз кўзларини очиб туришга ҳам мажоли қолмаган отахоннинг бунчалик машаққатли сафарга ғайратқилганига тасанно айтиб ўтирардим. Шу пайт доғистонлик йигиткелди, тоғорачани отанинг тиззасига қўйиб, уни таҳорат қилдирабошлади. Кейин тоғорачани ерга қўйиб, оёқларини ювишга киришди. Таҳорат қилдириб бўлгач, сочиқ олиб отахоннинг ювилган аъзоларини бирма-бир артди. Кейин аравачани Каъба тарафга тўғрилади-да, ёнига жойнамоз солиб, ўзи ҳам намоз ўқишга киришди. Қари отасини узоқ  Доғистондан ҳаж қилдиргани аравачада олиб келган, уни ҳар куни ибодат учун Ҳарамга етаклаб келаётган, кунига бир неча марта таҳоратигача қилдираётган бахтиёр ўғилнинг ҳимматига тасанно айтиб ўтирар эканман, беихтиёр ичимдан шундай оғриқли гаплар отилиб чиқди:
 «Эй отани ҳурматлашни унутиб қўйган, унга итоат қилмаётган, дилини оғритаётган, улғайтириб-тарбиялаган бузрукворидан хабар олмай, ўз ҳолига ташлаб қўйган, ҳақоратлаётган, ҳатто, қўл кўтаришгача борган, қариялар уйига олиб бориб ташлаган фарзандлар! Отани ҳурматлашни, унга эҳтиром кўрсатиб, дуосини олишни мана бу йигитдан ўрганинг!
 Зеро, ота дуоси, унинг розилиги жаннат эшикларининг очқичидир! Оталар фарзандларининг чин инсон бўлиб улғайишлари, таълим-тарбия олишлари, касбу ҳунар ўрганишлари йўлида жонларини, молларини, куч-ғайратларини сарфлашади. Ўғил-қизларинингахлоқ-одобини, илм-салоҳиятини ўнглашади. Фарзандга келган бало-қазоларга кўксиларини қалқон қилишади. Шунинг учун уларнинг бу хизматларини билиш ва қадрига етиш, бунинг шукронаси учун уларга итоатда бўлиш, фарзандлик бурчини ўташга ҳамиша шай туриш лозим. Чунки адолат мезони уларнинг бу ғамхўрлик ва хизматларини муносиб тақдирлашни тақозо этади. Замон бир жойда қотиб турмайди. Бир куни келиб кечагина навқирон ва бақувват бўлган ота кексайиб, қадди дол бўлади. Соғлиғидан путур, кўзларидан нур кетади, ҳар ишда бошқалар ёрдамига муҳтож бўлиб қолади. Ҳаёт қонунига кўра, кечагина ожиз ва нотавон фарзанд бугун улғайиб, куч-қувватга тўлади, ақли, фикри, иқтидори юксалади. Ана шундай пайтларда фарзандлар оталаридан инсонлик қарзларини узишлари, яъни уларга чиройли муомала қилишлари, улар шаънига доғ туширмайдиган, муносиб инсонлар бўлишлари, қўлларидан келганича уларга ёрдам беришлари керак бўлади. 
Ота-онанинг, айниқса оталарнинг фарзанд зиммасидаги ҳақлари ўта муҳим ва эътиборга лойиқдир. Шунинг учун ҳар бир фарзанд ҳамиша улар кўнглини олиш, дуоларига сазовор бўлиш, хизматларида камарбаста туриш, яхши ишлари, ҳадялари билан уларни хурсанд қилиш пайидан бўлишлари лозим. Яхши фарзандлар эса бу яхшиликларни улар вафотидан кейин ҳам давом эттиришади, дуо ва истиғфорда бардавом бўлишади, отанинг дўст ва ақраболарини йўқлаб туришади, солиҳ амаллари билан улар шаънини пок сақлашади. Халқимизда «Ота рози – Худо рози» деган ажиб ҳикмат борСиз ҳам отангизни рози қилиб, Аллоҳ таоло розилигига эриша олдингизми?

Б.Холмуродов
Карши туман бош  Имом хатиби