Ота-она ҳурмат қилиш фазилат
6152
20-12-2021, 16:01
432
Ўқиш режими
+
-
Ота-она хизмати фарзанд учун шарт бўлган амалдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: “ Раббингиз, ўзига ибодат қилишингизни ва ота-онага яхшилик қилишни буюрди. Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар. Уларга “ Уф..” дема ва жеркима. Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга меҳрибонлик билан. Хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт:
“Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек. Сен ҳам уларга раҳм қилгил!”. ( Исро сураси. 23-24оят).
Фарзандлар ўз ота-онасига яхши муомила қилиши, ширин сўз бўлиши, уларга меҳрибонлик, раҳм-шавқат кўрсатиши лозим. Бир киши пайғамбар ҳузурига келиб:
“ Ё расулаллоҳ, кимга яхшилик қилай?”, деб сўради.
“ Онангга “, дедилар.
“ Сўнгра яна кимга?”, деди.
“ Онангга”, дедилар.
“ Сўнгра яна кимга?”, деди.
“ Онангга”, дедилар.
“ Сўнгра яна кимга?”, деди.
“ Отангга”, дедилар.
Пайғамбар ҳузурига келиб бир киши бирор ишга буюришларини сўради. Шунда пайғамбар с.а.в.:
Ота-онанг тирикми?”деб сўрадилар.
У: “Ҳа” деб жавоб берди.
“Ота-онанг хизматини қил!”, дедилар. Ота-онаси бор фарзанднинг уйида барака, у манзил фариштаси бор ҳовлидир.Ота-онаси бор фарзанднинг насиҳатгўйи, тўғри йўлга бошлаб турувчи дуогўйи бор
Ҳазрати Алишер Навоий шундай дейдилар:
Оналариннг оёғи остидадур,
Равзаи жаннату жинон боғи.
Равза боғин висолин истар эсанг,
Бўл онанинг аёғи туфроғи.
Ота-она фарзанд учун давлат. Давлат учун ҳамиша шукр қилиш ва ота-она розилигини топиш учун ҳаракат қилиши лозим. Ота-онасини розилигини топган инсон эса икки дунё саодатига эришади.
Э, Сатторов,
Қарши шаҳар “Маҳаллот” масжиди имом хатиби