1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЯХШИЛИККА ЧАҚИРИБ, ЁМОНЛИКДАН ҚАЙТАРИНГ!

21-12-2021, 17:04 189 Ўқиш режими + -
Динимизда мўмин-мусулмонлар бир-бирларини яхши ишларга тарғиб қилиб, ёмон ишлардан қайтариши буюрилган. Шундай қилишмаса яхшилар ҳам ёмонлар билан бирдай азобга дучор бўлиб қолишидан огоҳлантирилган. Буни тушуниш учун Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад”идагўзал бир ҳадис бор экан:
Шаъбий Нўъмон ибн Баширдан бундай келтиради: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деганларини эшитдим: “Аллоҳнинг буйруқларини бажарувчи, жим кузатувчи ва исён қилувчи. Булар уч кишига ўхшайди: Улар битта кемада бўлиб, кемадаги жойлари учун қуръа ташлаб, бири тепа, иккинчиси ўрта, учинчиси пастки қаватга жойлашди. Шунда пастки қаватдагиси чопқини қўлига олди. Ўрта ва тепа қаватдагилар ундан нима қилмоқчи эканини сўрашди. У:
– Сувга янада яқинроқ бўлиш, чиқиндиларим ва ҳожатимни чиқариб кетиш учун ўзимнинг жойимдан бир тешик очмоқчиман, – деб жавоб берди.
Шунда улардан бири (ўрта қаватдагиси) иккинчисига (тепа қаватдагисига):
– Қўй шу аҳмоқни. Аллоҳ жазосини берсин. Ўзининг қаватида нима қилса қилаверсин, – деди.
Учинчиси эса:
– Йўқ, уни ўз ҳолига қўйиб, кемани тешишига индамай қараб турмайлик. Йўқса у ўзини ҳам бизни ҳам ҳалок қилади, – деди”.
Энди агар улар шерикларининг кемани тешишига монелик қилишса ҳаммалари нажот топади. Агар ораларидан бири айтганидек, қаршилик қилмай, лоқайд бўлишса ҳаммалари ҳалок бўлишади. Бизлар ҳам худди шундай – дунё уммонидаги бир кемадамиз. Шундай экан, бир-биримизни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарайлик.

Абдулазиз АБДУЛЛАЕВ,
Қамаши туманидаги “Чим” жоме масжиди имом-хатиби