1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта салафийларнинг дорус-сулҳ ҳақидаги тушунчаларига раддия

22-12-2021, 14:43 139 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида дорус-сулҳни нотўғри талқин қилиб, ғайри динлар билан ҳеч вақт сулҳ бўлмайди деган даъволар учрамоқда. Бу эса доруссулҳни нотўғри талқин қилишдир. 
Дорус-сулҳ ибораси “сулҳ диёри” деган маънони англатиб, дастлаб мусулмонлар томонидан олиб борилган фатҳлар чоғида маълум солиқ тўлаш эвазига ғайридинларнинг ҳуқуқий ҳолатини кафолатлаш бўйича сулҳ шартномаси тузган ўлкага нисбатан ишлатилган. 
Сўнгги асрларда ислом диёрлари билан кўп томонлама ёки икки томонлама шартнома тузган  бошқа дин вакиллари яшайдиган ҳудудларга нисбатан “дурус-сулҳ”, “дорул-аҳд”, “дурул-муоҳада” ёки “дурул-муводаъа” каби иборалар қўлланилмоқда. 
Бу ибораларнинг истилоҳий маънолари яқин бўлиб, уларнинг негизида ислом диёрлари билан ўзаро бир-бирларини ҳурмат қилиш, дўстона алоқа ўрнатиш ҳамда уруш қилмаслик каби тамойиллар акс этган.
 
Б. Холмуродов,
Қарши туман бош имом-хатиби