1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта салафийларнинг сохта даъволаридан узоқ бўлинг!

22-12-2021, 15:11 192 Ўқиш режими + -
                                   Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Тафсир илми уламолари ҳамда сохта салафийлар бошлиқларининг Қуръони Каримни тафсир қилишлари орасидаги фарқ.
Аллоҳ Таоло Қуръони Карим Муддассир сурасининг 4 -5-оятида: “Ва кийимингни тозала! Ва азоб (сабабчисидан) сақлан!” – дейди.
Келинг, шу оятларни тафсир илмининг энг катта уламолари нима деб шарҳлаганликларини бир ўқиб кўрамиз.
Ушбу оятларни Имом Шофеъий раҳматуллоҳ алайҳ: “Ушбу оятларнинг шарҳида салаф уламолар Аллоҳ у кишига тоза кийимда намоз ўқишларини буюрмоқда. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимдаги қонни ювишга буюрганлар”. “Балки бошқа маъно бўлиши ҳам мумкин деганлар ҳам бор” – дейдилар.
Худди шу оятларни имом Мотурудий раҳматуллоҳ алайҳ ўзларининг тафсир китобларида: “Салаф уламолар айтишича, Аллоҳ Таоло, кийимингни тозала – сўзи билан у кишига ўзларини тоза тутишлари кераклигини айтган бўлиши мумкин. Кийим сўзини киноя айтган бўлиши мумкин. Еганда, ичганда, кийганда ва хулқу – атворда ўрнак бўлмоқ лозимлигини айтмоқда, дейишган” – дейди.
Ушбу оятни Имом Насафий раҳматуллоҳ алайҳ: “Салаф уламолар айтишича, Аллоҳ таоло бу оятларда кийимдаги нажосатни сув билан кеткизишни айтмоқда. Зеро, намоз тоза кийим билангина дуруст бўлади. Ва кийимнинг тоза бўлиши намоздан бошқа пайтларда ҳам авлодур. Баъзилар айтишича, ёмон ишлардан тозаланишни айтмоқда, дейишган” – дейдилар.
Имом Алийул Қори: “Салаф уламолар айтишича, Аллоҳ таоло у кишига намозда нажосатдан покланишни шарт қилмоқда, дейишган” – дейдилар.
Худди шу оятларни сохта салафийларнинг энг катта бош имоми Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб ўзининг Ал Усулус Саласа китобининг 20 – бетида: “Аллоҳ таоло, кийимингни тозала – деб, ўзингда бор бўлган ширк амалларингдан тозаланг, сиғинаётган бут ва санамларингдан воз кеч, узоқ бўл, демоқда” – дейди. Субҳаналлоҳ, бу нима деяпти? Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни мушрик, деяптими? Ширк ишларни қилиб юрган, деяптими? Бут ва санамларга топиниб юрган деяптими? Сўнг Буюк Аллоҳ у кишини бу ишлардан қайтармоқда, деяптими?. Сохта салафийларнинг барча имомлари ушбу оятларни Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳобнинг тафсиридан оладилар.  Аслида, бу каби аҳлоқсиз сўзларни ўтган салаф уламоларни қўя туринг, кофир ва мушриклар ҳам айтмайди.
Ушбу мақолани ўқиётган биродарларимиз бу сохта салафийларнинг қанчалик Аллоҳга ва Унинг Расулига, Унинг динига қанчалик хатарли эканлигини билсинлар. Ўзларини сохта салафийларнинг ҳар – бир сохта даъволаридан узоқ тутсинлар, ёввойи ҳайвондан қочган каби қочсинлар.

Хуршид Шарипов, 
Косон шаҳар Ғоиб – Ота жоме масжиди имом хатиби