1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Инсонга зарар берадиган нарсаларга қарши ўқиладиган дуони биласизми?

18-12-2021, 21:41 641 Ўқиш режими + -

Инсон бу дунёда фойда ва зарар орасида яшайди. Баъзан фойда кўрса, баъзан зарар кўради. Дунё ва охират нуқтаи назаридан зарар икки хил бўлади. Бу дунёлик зарар ва охиратлик зарар. Инсон Аллоҳ таолодан доимо дунё ва охират зараридан паноҳ сўраб дуо қилиши ва шунга мос ҳаракат қилмоғи лозим.  Пайғамбар (с.а.в.) қуйидаги дуони  инсон тонгда ва тунда уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди, деб айтганлар. 
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “
بِسْمِ اللهِ الَّذِي لا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ في الأرْضِ وَلا في السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
 
"Бисмиллаҳиллази́ ла́ язурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва ла́ фиссама́и ва ҳувас сами́ъул ъали́м”, (Имом Термизий ривояти) дедилар.
 
Таржимаси: “Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир” .
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил зарарлардан Ўзининг паноҳида асрасин!

Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими