Қаттиқ шамол эсганда ўқиладиган дуони биласизми?
6172
22-12-2021, 21:42
330
Ўқиш режими
+
-
Маълумки, шамоллар Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан Унинг буюрган томонига қараб эсади. Қаттиқ шамол эсганда эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, шамолни яхшиликка юборишини, унинг ёмонлигидан паноҳ сўрашимиз керак. Бу ҳақда жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар
اللَّهُمَّ إني أسألُكَ خَيْرَها وَخَيْرَ ما فِيها وَخَيْرَ ما أُرْسِلَتْ بِهِ وأعُوذُ بِكَ مِنْ شَرّها وَشَرّ ما فيها وَشَرّ ما أُرسِلَتْ بِهِ
«Аллоҳумма инний асъалука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи».
(таржимаси: Эй Раббим, Сендан у (шамол)нинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан у (шамол)нинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўз паноҳида асрасин!
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими