Фарзандлар камоли
6173
22-12-2021, 21:44
335
Ўқиш режими
+
-
Бугун биз фарзандлар камоли хусусида мушоҳада юритар эканмиз, фарзандларимизнинг жамиятдаги ўрни, вазифалари, ота-она олдидаги бурчлари ва уларни ҳақини адо этиш жонажон ватанни севиши, бой маданий меросимизни, миллий қадриятларимизни авайлаб-асраши, қалбида иймон, Ислом шаърий аҳкомларини онгига сингдириш ота-онанинг бурчи вазифаси ҳисобланади. Бунинг учун эса аввало ота-онанинг ўзи тарбияли, иймонли, тафаккури кенг бўлишлигини тақазо этади.
Барчамизга маълумки фарзанд инсон ҳаётининг мазмуни насл-насабини давом эттирувчи оиланинг мустаҳкам занжиридир.
Шундай экан оилада фарзандларимиз тарбиясига алоҳида эътибор беришимиз барча шароитларни яратиб беришимиз биз ота-оналар вазифаси ҳисобланади.
Абдулла Авлоний бобомиз фарзанд тарбияси хақида шундай пурмаъно сўзларни келтирган “Тарбия-ё хаёт, ё мамот, ё нажот, ё фалокат, ё халокат, ё саодатдур” деганлар.
Дарҳақиқат шундай экан ўстираётган оқил ва оқила фарзандларимиз хонадонимиз файзи, келажаги нурли ҳидоятга элтувчи ворислардан бўлишлигини яратгандан сўраб қоламиз!
Набиева Наргиза
Чироқчи туман бош отинойиси