Бугунги кунда Ислом динида бутун дунёга қизиқиш ва ўрганиш тадбиқ қилиш Ислом динини қабул қилиш янада кенг ёйилаётганлиги ҳаммага маълум. Шу билан биргаликда буни кўра олмайдиганлар ҳам бор бўлиб ҳар хил найранглар ўйлаб топиб мусулмонлар орасида фитна қўзғашади. Тарихдан биламизки, ғайридинлар, атеистлар мусулмонларни орасига қанчадан қанча фитна солиш оқибатида мусулмонлар пароканда бўлиб, бўлиниб кетишди. Давлатлар бошқа бир давлатга қарам бўлиб колишди.
Ҳозирги кунга келиб, биз мусулмонмиз, Ислом ҳимоячиларимиз, исломни аслига қайтарамиз деб даъво қилаётган сохта салафийлардир.
Сохта салафийларни бугунги кунда раҳнамолари Имом Бухорийни ақидаси Имом Мотурудий ва Ашъарийлар ақидасида эмаслиги ҳамда Мотурудий ва Ашаърийларни адашганликда айблайди. Мотурудий ва Ашъарийлар тўрт мазҳаббоши имомларга эргашадилар. Бу зотларнинг баъзиси саҳобаларни кўрган бўлса баьзилари тобеьин ва табаа тобеьинлар даврида яшаган. Сохта салафийлар ўзларига эргаштириш учун улар доим улуғ имомларга таьна тошини отишади. Нега шундай? Бунинг сабаби бу тоифа Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламдан то шу бугунгача силсила бўлиб етиб келаётган улуғ имомларимизга тана қилиб айбламаса, уларга ҳеч ким эргашмайди, шунинг учун улар шунақа даъволар билан чиқаяпти. Бу даъволари сафсата ва ёлғондан иборат. Сохта салафий айтадики, биз Қуръон ва суннатни салафи-солиҳ фаҳми ила тушунамиз дейдилар. Яна шундай бемаъни фатволарни бераяпти:
1. Мазҳабга тақлид қилиш муайян бир мазҳабга мансублик ҳаром. Масалан Шофеьий ё Ҳанафий деб.
2. Ҳанафийлик мазҳаби муаьрраф (ўзгартирилган) Инжилга тенглаштирилган.
3. Салафийлик асосчиси Аллоҳ таолонинг ўзидир.
4. Ҳар ҳил оқим ва тоифаларни муайян ном билан аташ ҳаромдир.
Магар салафийлик мустасно чунки салафийликдан ва
бошқа барча оқим ва мазҳаблар исломга мансубдирлар.
5.Тариқатчи сўфийларга ер ва бошқа масканларни ижарага бериш мумкин эмас. Модомики, у ерда ўз ибодатларини зохирон бажармоқчи бўлишса.
Шундай экан, биз доимо огоҳ ва хушёр бўлишимиз керак.
О Аҳмедов. Қамаши тумани бош имом-хатиби