1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Такфирчиларга раддия

23-12-2021, 14:52 232 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим кимсаларнинг ўзгаларни куфрда айблаш ҳоллари учрамоқда. Ўзга мусулмонларга куфр нисбати беришни Ислом дини қоралайди. 
Пайғамбар (с.а.в.) шундай дедилар: “Албатта, ким ўз биродарига эй кофир, деса, батаҳқиқ икковининг бири у билан қайтади” (Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни икковидан бири кофир бўлади. Агар айтган одам ҳақ бўлса айтилган киши кофир бўлиши маълум, аммо у ноҳақ бўлса, ўзи кофир бўлади. 
Шу сабабли ўзгаларни куфрда айблашдан сақланайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
 
Р.Акбаров, 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими