Аллоҳ таваккул қилувчиларни яхши кўради
6191
24-12-2021, 13:41
458
Ўқиш режими
+
-
Албатта, ҳар бир ишларимизнинг яхши натижали бўлишида Аллоҳ таолога таваккал қиламиз. Зеро, Аллоҳ таоло таваккал қилувчиларни яхши кўради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:“(Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни яхши кўради” (Оли Имрон сураси, 159-оят).
Айрим кишилар Аллоҳга таваккул қилдим, деб ўзлари қилишлари керак бўлган ишларни бажармайдилар. Инсон Аллоҳга таваккул қилдим, деб ўзлари қилишлари лозим бўлган ишни қилмасликлари нотўғридир.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) давриларида бир киши келиб, у зотдан:
“Ё Расулуллоҳ! Туямни боғлайми ёки эркин қўйиб, таваккл қилайми?”, деб сўради.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: “Боғлаб қўйиб, ундан кейин таваккул қил”, ( Имом Термизий ривояти)дедилар.
Аллоҳга таваккул қилиш фақатгина оғизда бўлиб қолмай, балки бирор амални бажаришда Аллоҳ таолога суяниш, ундан мадад сўрашдир.
Аллоҳ таоло барча ишларимизни муваффақиятли бўлишида Ўзи ёр-мададкор бўлсин!
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими