Интернет тармоғида айрим кимсаларнинг “жиҳод” сўзи ва тушунчасини нотўғри талқин қилишларига дуч келамиз.
Ваҳоланки, “жиҳод” сўзи семантик жиҳатдан бирор мақсадга эришиш учун куч, ҳаракат ва ғайратни сарф қилиш маъноларини англатади. Диний истилоҳга кўра унинг нафс, шайтон ва ёв билан курашишдек турлари мавжудлиги, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида мўътабар манбаларда батафсил тушунтириш берилган. Жумладан, Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Жиҳод тўрт хилдир; амри маъруф (яхши ишларга буюриш), наҳий мункар (гуноҳ, ёмон ишлардан қайтариш), ўзининг зарарига бўлса ҳам рост сўзлаш, фосиқ кишининг масхара қилишига чидаб туришдир”.
Ўзимиз билмайдиган, тушунмайдиган сўз ва тушунчаларни нотўғри талқин қилишдан тийилайлик.
М. Кароматов,
Қарши туманидаги "Гумбаз" жоме масжиди имом хатиби