Шайтонга қарши қалқон бўладиган дуони биласизми?
6198
25-12-2021, 15:14
320
Ўқиш режими
+
-
Инсон дунё ҳаётини яшар экан у синовда бўлади. У яхшилик ёки ёмонлик, борлик ёки йўқлик, очлик ёки тўқлик каби нарсалар билан синалади. Инсон синов даврини бошидан кечираётган бир пайтда уни Шайтон ҳам чалғитади, турли васвасаларга солади. Мана шундай пайтда инсоннинг Шайтонга қарши ҳимоя қуроли, қалқони бўлиши зарур.
Инсон учун эрталабдан то кечгача Шайтонга қарши қалқон бўладиган дуо бор. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:«Ким бир кунда юз марта “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Лаҳул мулку валаҳул ҳамд. Ва ҳува ъала кулли шай-ин қодир” деса, унга ўнта қулни озод қилганнинг савоби берилади, юзта яхшилик ёзилади, юзта гуноҳи ўчирилади. Ўша кун то кечгача шайтондан унга қалқон бўлади. Ундан афзал одам топилмайди. Бироқ кимдир бундан-да кўпроқ айтса, ўшагина афзал бўлади» (Бухорий ва Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни Шайтоннинг ёмонлигидан ўз паноҳида асрасин!
Р.Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими