Аҳли қиблани кофир дейишдан тийилинг (радддия)
6211
27-12-2021, 13:05
204
Ўқиш режими
+
-
Интернет тармоқларида айрим кимсалар ўзга мусулмонларни куфрда айблашмоқда. Бу мутлоқо нотўғри.
Ақида илмининг етук билимдони Абул Ҳасан Ашаърий айтади: “мен аҳли қибладан бирортасини кофирга чиқармайман. Чунки уларнинг барчалари ёлғиз маъбудга ибодат қиладилар”.
Шайх Юсуф Қарзовий мусулмонни кофирга чиқариш хусусидаги саволга қуйидагича жавоб беради: “Ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расули эканлигига қалби билан тасдиқлаган ҳолда гувоҳлик берса, мусулмондир. Унга тўлалигича мусулмонларга қилинадиган муомала қилиниши лозим”.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: “Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир деб айбламасин. Агар у киши бундай бўлмаса, айтган гапи ўзига қайтиб келади”.
Жумҳур калом ва фиқҳ уламолари иттифоқига кўра бирор-бир аҳли қибла бўлган мусулмонни кофирга чиқармаслик лозимдир.
Р. Акбаров