1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Исломнинг илк даврларидан қолган қум остидаги қишлоқ топилди

4-01-2022, 11:52 318 Ўқиш режими + -
Саудия Арабистонида Исломнинг дастлабки йилларидан қолган қишлоқ топилди, деб хабар бермоқда Arab News.
Подшоҳлик ҳудудини инновацион усулда ҳужжатлаштираётган ташаббускорлар гуруҳи Янбу шаҳридаги қум уюмлари остида Исломнинг дастлабки кунларидан қолган қишлоқни топган. Ташаббускорлар гуруҳи раҳбари Абдулазиз ал-Дакхилнинг айтишича, гуруҳ қишлоқни топиш учун масофадан бошқарилувчи аппаратлар ва вертолёт ёрдамида ҳудудни ўрганган. Мазкур қишлоқнинг мавжудлиги тасдиқлангач, жамоа у ерга бориб, қум остида қолган аҳоли пунктини топган. Бу ҳудуд Ислом дини жорий этилганидан кейинги биринчи жанг бўлиб ўтган, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ва саҳобалар бир ойдан кўпроқ яшаган жой деб тахмин қилинмоқда.
«75 дақиқалик парвоздан сўнг жамоа вайрон бўлган қишлоқни топишга муваффақ бўлди. Бу жой Пайғамбар алайҳиссаломнинг таржимаи ҳолида келтириб ўтилган Ал-Ошаира ҳисобланади. Бу зиёратчиларнинг Маккага боришда фойдаланадиган асосий йўналишларидан бири бўлган», – деди Ал-Дакхил.
2015 йилда ташкил этилган The Earth Aerial Photography Team Саудия Арабистонини осмондан кўринишини расмийлаштирувчи нотижорий лойиҳа ҳисобланади. Ўн уч нафар аъзодан иборат ушбу гуруҳда фотограф, учувчи, тарихчи ва бошқа касб эгалари жамланган. Улар кучли парашютга эга самолётлар ва бошқа технологиялар ёрдамида Подшоҳликнинг турли топографик ва географик ҳудудларини ҳужжатлаштиришни мақсад қилишган.

Азон.уз