Қалб зангини нима кетказади?
6231
4-01-2022, 11:53
532
Ўқиш режими
+
-
Инсоннинг қалби темирга ўхшайди, сув теккан темир занглаганидек у ҳам занглаб туради. Шу сабабли инсон доимо қалбига эътибор бериши ва уни зангини кетказиб турмоғи лозим.
Инсоннинг қалбидаги зангни икки нарса кетказади. Бу икки нарсанинг бири ўлимни эслаш бўлса, иккинчиси эса Қуръони каримни ўқишдир.
Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам:
وَتِلَاوَةِ الْقُرْآنِ إِنَّ هَذِهِ الْقُلُوبَ تَصْدَأَ كَمَا يَصْدَأَ الْحَدِيدُ إِذَا أَصَابَهُ الْمَاءُ قِيلَ يَا رَسُولَ اللهِ وَمَا جَلَاؤُهَا قَالَ: كَثْرَةُ ذِكْرِ الْمَوْتِ
(رَوَى الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ)
Таржимаси: “Бу қалблар ҳам худди темир сув текканда занглагани каби занглайди”, – дедилар. Шунда: “Эй, Аллоҳнинг расули, нима қалбни сайқаллайди, зангини кетказади?” – дейилди.
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ўлимни кўп эслаш ва Қуръон кўп тиловат қилиш”, – дедилар (Имом Байҳақий ривоятлари).
Аллоҳ таоло қалбларимизни доимо пок ҳолда бўлишини барчамизга насиб айласин!
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими