1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Мазҳаб керак эмас” деб даъво қилувчиларга раддия

5-01-2022, 09:15 149 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим кимсалар “бизга мазҳаб керак эмас”, “бизга қуръон ва ҳадис кифоя қилади” деган даъволарни қилишмоқда. Аслида, бу даъво нотўғридир.
Аввалам бор, бизнинг илмимиз Қуръон ва ҳадисни ўрганиш, уни тушуниш ва ундан бир ечим чиқариб олиш даражасида эмас.
         Иккинчидан “Аҳли сунна вал жамоа” имомлари биздан кўра олимроқ ва Қуръон ва ҳадисни биздан кўра яхшироқ тушунадилар. Улар бугунги кундаги биз мусулмонлар учун диний соҳадаги барча муаммоларни ижтиҳод қилиб, уларни ечимларини баён қилиб беришган. Бизга эса уларнинг ижтиҳодидан, мазҳабидан фойдаланиш қолган холос. 
Шу сабабли биз мусулмонлар муайян мазҳабни ушлашимиз лозим бўлади. 
 Аллома Зафар Аҳмад Усмонийнинг «Эълоус-сунан» номли китобида шундай дейилади:
«...Ҳақиқатни айтганда, динда иқтидо қилинадиган имомларнинг барчаси мустақийм ҳидоятдадирлар. Бир юртда улар дан қай бирларининг мазҳаби тарқалган бўлса ва унинг уламолари кўп бўлса, оммий - ижтиҳо; даражасига етмаган киши учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Унга ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши англаб олинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.Агар юртлардан бирида барча мазҳаблар тарқалган ва машҳур бўлган бўлса, ҳамда ҳар мазҳабнинг уламолари ҳам етарли бўлса, оммийга истаган мазҳабига эргашиш жоиз бўлади. Унинг учун барча мазҳаблар баробар бўлади. У муайян мазҳабни тутмасдан, мазҳабларнинг уламоларидан - бир сафар биридан, иккинчисида бош-қасидан фатво сўраса, жоиз. Салафи солиҳ розияллоҳу анҳум шундай килганлар. Фақат шарт шуки, бир амалда икки мазҳабдан «талфиқ» қилмасин, ҳавойи нафсига эргашиб, фақат рухсатларнинг ортидан тушмасин. Чунки бундай қилиш далил ва ижмоъ ила ҳаром қилингандир» 
Маълумки, бизнинг юртимизда қадимдан Ҳанафия мазҳабига амал қилиниб келинади. Ҳанафия мазҳабида бизга керакли бўлган барча фиқҳий масалаларда жавоблар бор. Биз ушбу мазҳабни маҳкам ушласак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин!

Р. Акбаров,
 Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби