1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мисрнинг етти таниқли қорилари ҳақида китоб нашр этилди

10-01-2022, 22:02 664 Ўқиш режими + -
«Мисрлик етти машҳур қориларнинг тиловати», яъни «Мезамиръул Қуръон» китоби қориларнинг қироат усули ўртасидаги муносабатни таҳлил қилишга қаратилган.
Китоб Ibidi Publishing нашриёти томонидан чоп этилган ва Қоҳира китоб кўргазмасининг кейинги тадбирларида намойиш этилади. Бу ҳақда shorouknews.com нашри хабар беради.
Китоб йигирманчи аср бошидан Мисрдаги Қуръон ўқиш мактаби тарихига кириш билан бошланади.
Кейин еттита энг машҳур қорилар Муҳаммад Рифаъий, Мустафо Исмоил, Абдул Басит Абдуссамад, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Маҳмуд Халил Ҳусарий ва Муҳаммад Маҳмуд Таблавийларнинг қироат усуллари ҳақида маълумотлар берилган.
Миср Шимолий Африкадаги 100 миллионга яқин аҳолига эга давлатдир. Бу ердаги мусулмонлар бутун мамлакат аҳолисининг қарийб 90 фоизини ташкил қилади.
Асосан Қуръон фаолияти мусулмон араб давлатида кенг тарқалган. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, мусулмон оламининг ўтмишдаги ва ҳозирги олимларининг кўпи Мисрлик ҳисобланади.

Хуршид Маъруф тайёрлади


Ислом.уз