1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қадрини билиш лозим бўлган икки неъматни биласизми?

10-01-2022, 22:07 1 056 Ўқиш режими + -
Инсонга берилган неъматлар миқдори кўпдир. Инсон уларни санаб адоғига етаолмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
 
 وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا إِنَّ اللَّهَ لَغَفُورٌ رَحِيمٌ
 “Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир” (Наҳл сураси 18-оят).
Бу неъматлар ичида иккатаси алоҳида эътибор қилинишини талаб қилади. Буларнинг бири соғлик бўлса, иккинчиси эса хотиржамлик (тинчлик) дир. 
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: 
نِعْمَتاَنِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، اَلصِّحَّةُ وَ الْفَرَاغُ 
رواه البخارى
“Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – соғлик ва хотиржам (тинчлик)” (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло ушбу икки неъматни қадрлашимизга муваффақ қилиб, барчамизни соғ-саломат ва хотиржам қилсин!


Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими