Аллоҳ таоло “Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг”, (Наҳл: 43) деган. Уламолар ижмо қилганларки, бу оят ҳукмни ва унинг далилини билмайдиган кишиларни ўша нарсаларни биладиган кишиларга тобе бўлишга буюрмоқда. Дарҳақиқат барча усул уламолари бу оятни саводсиз одам мужтаҳид олимга тақлид қилиши кераклигига биринчи далил ўлароқ келтирадилар.
Аллоҳ таолонинг “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни унинг йўлидан ажратурлар” ҳамда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам мен ва хулафоий рошидинларнинг йўлини маҳкам тутинглар деб айтганлари мазҳабсизликни даъво қилаётганларнинг гаплари пуч ёлғон эканлигига далил бўлади.
Тўртта мазҳабдан бирини маҳкам тутиш вожиб саналади. Бунга барча мусулмонлар уммати ижмо қилишган.
Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратлари: “Мазҳабсизлик диндан чиқишга олиб борадиган кўприкдир”, деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари: “Мазҳаблар бирлик рамзи” китобларида ҳам мазҳабда мустаҳкам туриш борасида келтирган.
Хайруллоҳ МАРДОНОВ,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси