1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Мусулмон ҳижрат қилиш керак” деган даъвони қилувчиларга раддия

17-01-2022, 09:24 181 Ўқиш режими + -
Айрим кимсалар интернет тармоқларида “мусулмон киши ҳижрат қилиши керак” деган даъвони қилмоқдалар. Уларнинг фикрича Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам Ўз давриларида ҳижрат қилганлар, шуни учун ҳижрат қилиш мусулмонга лозим эмиш. 
 
Улар Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Макка фатҳ қилинган сўнг ҳижрат йўқ” (Имом Муслим ва Бухорий ривояти)   деган ҳадисларини ўқимаган кўринади. 
Уламолар «Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар».
Ҳижрат масаласи ҳам ўта нозик масалалардан ҳисобланади. Шу сабабдан ғаразгўйлар бу масалани ҳам ишга солиб кишиларимизнинг бошини айлантириб, турли нохушликларга гирифтор қилишга уринишади.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин!
 
Р. Акбаров,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби