Кимки бемор кўргани борса, у билан етмиш минг фаришта бирга боради
6289
17-01-2022, 15:16
234
Ўқиш режими
+
-
Дарҳақиқат, бемор ётган кишини ҳолидан хабар олиб, унинг дуосини олиш ҳар бир инсон учун шарафдир.
Бемор кўргани бориш кечиктириб бўлмайдиган савоб ишлардан ҳисобланади. Пайғамбар (с.а.в.) бемор кишини бориб кўриш ҳақида шундай дейдилар: “Ким кун ботгандан кейин бемор кўргани борса, у билан бирга етмиш минг фаришта бирга боради ва улар тонг отгунча қадар бемор кўргани келган киши учун истиғфор айтишади. Ва бемор кўргани келган киши жаннат меваларини танаввул қилиш бахтига эришади. Ким эрталаб бемор кўргани борса, у билан бирга ҳам етмиш минг фаришта бирга боради ва улар кун ботгунга қадар бемор кўргани келган киши учун истиғфор айтишади. Ва жаннат мевалари билан мукофотланади” ( Имом Бухорий ривояти).
Бемор кўриш инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббат алоқаларини мустаҳкамлайди. У инсонда меҳр-эътиборга муҳтож кишиларга нисбатан шафқатни ва бошқалар дардини ҳис қилиш каби фазилатларни юзага чиқаради.
Бемор кишиларни бориб кўриш жамият кишилари ўртасида оқибатли бўлиш, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишлари каби инсоний фазилатларини шакллантиради.
Р. АКбаров,
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими