1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жаннатдаги дарахтни биласизми?

19-01-2022, 14:53 964 Ўқиш режими + -
        
       Жаннатда дарахтлар бор. Жаннатдаги дарахтлар ҳақида хабар бериб Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:“Сахийлик жаннатдаги бир дарахтдир, унинг шохлари дунёга тушиб туради. Ким унинг бирорта  шохини тутса, у шох уни жаннатга  йўллайди. Бахиллик  ҳам дўзахдаги бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёга тушиб туради. Кимки унинг шохидан тутса, у шох уни дўзахга элтади” ( Имом Бухорий ривояти).
 
         Сахий киши чин кўнгилдан яримта хурмони бўлса ҳам муҳтожларга берса, унинг бу ҳиммати катта ажру-савобларга сабаб бўлади. Бу ҳақда шоир шундай ёзади:
Оч қолган гўдакка саховатли зот,
Яримта хурмони дилдан илинди,
Билгилки, бу ҳиммат шу зум, шу заҳот,
 Бус-бутун савоб деб қабул қилинди.
Сахий киши саховатини   бошқа бировларга бериб, миннат қилмаслиги керак. Агар миннат қиладиган бўлса, у хайру-эҳсоннинг яхшилиги, савоби кетади.  
         Дарҳақиқат, сахий кишиларнинг хайру-саховат қилиши  инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини боғлашга, ўзаро ҳурмат ва тотувлик ҳисларини ортишига хизмат қилиш билан бирга, дунёвий ишларнинг ривож топишига, оилаларимизга барака киришига ҳам сабабчи бўлади. 
Хайру-саховат қиладиган сахий кишилар Аллоҳ таоло томонидан беқиёс ажру савобларга эга бўлиб, икки дунё саодатига эришадилар. 
 

 
Р. Акбаров