1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сийрат дарслари (71-дарс). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам такбир билан қироат орасида бироз сукут сақлаб турар эдилар

20-01-2022, 11:44 325 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


324. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Менинг бавосирим бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. У зот: «Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
325. Абу Ҳозимдан, у Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамларга намозда ўнг қўлни чап билаги устига қўйишлари амр қилинар эди.
Абу Ҳозим: «Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етказганидан бошқа нарсани билмайман», деди.
Бухорий ривоят қилган.
326. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такбир билан қироат орасида бироз сукут сақлаб турар эдилар. Шунда мен: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Расулаллоҳ, такбир билан қироатнинг орасида сукут сақлаганингизда нима дейсиз?» дедим. У зот: «Аллоҳумма боъид байни ва байна хатоёя камо баъадта байнал машриқи вал мағриби. Аллоҳумма наққиний мин хатоёя камо юнаққо ас-савбул абязу минад-данаси. Аллоҳумма иғсил хатоёя бил маи вас-салжи вал баради», дейман», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан



Ислом.уз