1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сийрат дарслари (72-дарс). Фотиҳанинг намоздаги аҳамияти

20-01-2022, 11:45 274 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


327. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз бошласалар: «Субҳанакаллаҳумма ва биҳамдика ва таборакасмука ва таъоло жаддука ва лаа илааҳа ғойрука», дер эдилар».
Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.
328. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Китобнинг Фотиҳасини қироат қилмаса, унинг намози (намоз) бўлмайди», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
(Ҳанафий мазҳабида имомга иқтидо қилувчи – муқтадий Фотиҳа сураси ўқимаслигининг афзаллиги шаръий ҳукм сифатида қабул қилинган. Уларнинг ўз далиллари бор. Бу ҳадисдаги ҳукмни эса, Шофеъий мазҳаби олган. – Тарж.)
329. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом «омин» деганида сизлар ҳам «омин» денглар. Чунки кимнинг «омин»и фаришталарнинг «омин»ига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан



Ислом.уз