1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сийрат дарслари (73-дарс). Набий алайҳиссалом пешинда «Вал-Лайли иза яғша»ни қироат қилар эдилар

20-01-2022, 11:46 306 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


330. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинда «Вал-Лайли иза яғша»ни қироат қилар эдилар. Асрда ҳам шунга ўхшаш қироат қилар эдилар. Бомдодда эса, ундан узун қироат қилар эдилар».
Муслим ривоят қилган.
331. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозида «Ваш-Шамси ваз-зуҳаҳа»ни ва шунга ўхшаш сураларни қироат қилар эдилар».
Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
332. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саждалари, икки сажда орасида (ўтиришлари) ва рукуъдан (бош) кўтарганлари – тик туриш ва ўтиришдан бошқаси – деярли бир-бирига яқин эди».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан


Ислом.уз