1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жаннат эшигини тўсиб турган оддий хизмат

18-01-2022, 08:06 331 Ўқиш режими + -
Биз ўтган сафар жаннатда ҳам қасри борлар номи билан, ота-она ҳаққи-ҳурмати борасида мақола ёзган эдик. Ўша мавзуни давоми ўлароқ сўзимизни давом эттирмоқчимиз. Ривоятларда келишича Пайғамбаримиз (с.а.в)ни ҳузурларига бир киши келиб эй Аллоҳнинг пайғамбари мен онамга яхшилик қиламан, едираман ичираман, хизматларини бажо келтираман, лекин онам эса менга тили билан азият беради, мен нима қилишим керак дедилар? Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в) дедилар: Ҳаққини адо қилинг, Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, агарда сени гўштингни кесиб олса ҳам, уни ҳаққини тўртдан бирини ҳам адо қилолмайсан дедилар. Сен билмайсанми жаннат оналар оёғи остида эканлигини дедилар. Шунда ҳалиги киши жим бўлди ва айтдики, Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, онамга бирор нарса демайман дедилар, Сўнгра онасини олдига келиб оёқларини ўпди ва айтдики:Расулуллоҳ (с.а.в) шундай қилишликга буюрди дедилар.Шунда онаси хурсан бўлиб боласини ҳаққига дуо қилган экан. Юқоридаги сўзлардан тўғри хулоса чиқариш ҳар кимнинг виждонига ҳавола бўлган қатъий амал эканлиги маълум бўлди. Қатъийлиги шундан иборатки бў сўзни ким айтаётганлигига эътибор қилсак маълум бўлади.Бў сўзни айтган киши Аллоҳ ҳабибим деган, Сен бўлмаганингда фалакиётни яратмас эдим деган, меърож кечасида уммат зиммасига эллик вақт фарз қилинган намозни беш вақт бўлишлигини сажда қилиб Аллоҳдан сўраган, қиёмат куни шафоат қиладиган, ҳатто жон берадиган вақтда ҳам ўзини эмас умматни ғамини еб умматим деб кетган, бутун дунёни расвогарчиликларини йўқ қилиб ислом динини тарқатган,арпа нонга қорни тўймасдан очликдан рўза тутуб юўрган, Аллоҳ ва унинг фаришталари ҳам саловат айтиб турадиган ҳатто она қорнида етим қолиб отасини меҳри нари турсин ҳатто юзини кўрмаган, барча пайғамбарлар ўзларини пайғамбарлик мақомлари эсларидан чиқиб бў кишига уммат бўлишни орзу қилган буюк пайғамбар Муҳаммад Мустафо (с.а.в) айтаётганлигига эътибор берайлик.  Онаи зорнинг арзимаган сўзларига аразлаб ёки ўзимни ундоқ қиламан бундоқ қиламан, уйдан чиқиб кетаман деб юрган фарзандлар огоҳ бўлинг кўзингизни каттароқ очинг. Эртага афсусланиб қолманг ўзингизни оқлашга баҳона тополмайсиз, виждонингиз қийналади, ҳаловатингиз йўқолади,бировни ота-онасига қилаётган хизматларини кўриб ҳавас қиласиз. Лекин афсуслар бўлсинки сиз ҳавас ва афсус қилаётган ота-она тупроқ ичида ётган бўлади.Улар ётган уйнинг бурчаклари бўшаб қолади, улар суяниб юрган ҳассалар эгасиз ерда ётган бўлади, улар кийиб юрган кийимлар бўм – бўш бўлиб ётганини кўрасиз.Улар овқатланган идиш товоқларни эгасиз қолганлигини, улар авайлаб асраб кийган поябзалларни эгасиз ҳолда кўрасиз. Қариндошлардан бири ўлганда ёки қўшнилардан бирортаси ўлганда ёки давлатимиз раҳбари тамонидан тайинлаб қўйган хотира кунлари адашиб қабри олдига борганингизда эса устиларида янтоқ ўсиб,гўёки болам ўзингни асра менга қилолмаган хизматларингни ака-укаларинга ёки опа-сингилларинга қилгин,айниқса киччик синглинга қарагин ёки бева қолган опанга қилгин биз сендан розимиз деган овозларни эшитасиз ёки ҳис қиласиз. Хаёлингизда ота-онангизни қабри бошқа қабрларга қараганда кўримсиздек туюлади, чунки бошқа қабрлардаги инсонларнинг фарзандлари бринчидан хизмат қилган иккинчидан эса ҳар куни фарзандлари тамонидан қуръон тиловати билан хурсан қилинади. Лекин сизни отангиз ва онангизни ҳаётлик чоғларида ҳам ҳаққи адо қилинмасдан, кўксини кутаролмай, юзлари шивит бўлиб сизни ахмоқлик билан жоҳиллик билан қилган хатти ҳаракатингиз сабабли элдан халқдан уялиб, тўй тамошага қўшилолмай ўтган кунларичи.
Айниқса қўшнини фарзандлари ота-онасига олиб келган иссиқ нонларини, таомларини, либосларини, махси–калишларини, ота-онасини миндириб юрган машиналарини кўриб  ҳавасдан эзилиб яшаган кунларичи. Битта дори ололмай оғриққа чидаб оҳ уриб турган кунларичи чунки сиз ўша дорини олиб келмас эдингиз. Олиб келсангиз жўраларингиз билан дам олишга, гап ўйнашга ,қиммат машина минишга,катта сарой қурушга,туй қилганда ароқ беришга,кўпкари беришга,қимор ўйнашга,ичишга ва чекишга, ҳар ой турецский кийимларни кийишга, туғилган кун қилиб мақтанишга, фарзандингизга қиммат телефон олиб беришга, ҳар куни чойхонада ҳар хил таомларни еб ичиб маст бўлишликга пул тополмай қолар эдингизда сизни ҳам тушунса бўлади. Энди кўзингиз очилганида уларни ҳаққига қуръон тиловат қилишлик ҳам қўлингиздан келмайдикуя ҳатто эсингизга ҳам келмаябди буни қандай тушуниш мумкин ёки сизни ота-она туғмаган ёки сиз қарримайсиз ёки ўлмайсиз. Ота-Онангиз тириклик чоғида қўшниларни ота-оналарига ҳавас қилганидек ўлгандан кейин  ҳам қўшни қабрдагиларга ҳавас қилаябди.Бир қабрга қараса фарзанди тиловат қилиб ота-онасига бағишлаябди. Бир қабрга қараса садақаи – жория қилаяпти.Бир қабрга қараса эҳсон қилиб савобини ота-онасига бағишлаяпти. Сизни ота-онангизга ҳатто одиий дуо ҳам бормаяпти. Илтимос сал инсоф қилинглар, пулимизни сарф қилмадик эди пул сарф қилмаса ҳам бўладиган дуоларимизни аямайлик. Қуръондан кичкина сура ёки жуда ҳам инсофсиз бўлсак бисмиллоҳни ўзини айтиб бўлса ҳам ҳаққига дуо қилайлик. Бари бир ҳоҳласак ёки ҳоҳламасакда уларни олдига боришимиз аниқку.

А.Бозоров
“Хожа Бухорий” номли ўрта махсус ислом блим юртининг тафсир фани ўқитувчиси                                                   
(Давоми бор)