Ўғил-қизларни инсонга ким беради?
6318
21-01-2022, 23:12
297
Ўқиш режими
+
-

Ўғил-қиз фарзандлар инсон учун катта неъмат. Ўғил-қизларнинг борлиги инсон ҳаётига катта мазмун беради. Ўғил-қизларнинг бўлмаслиги эса инсон ҳаётини бар қадар мазмунсиз қилиб қўяди.
Ота-она ўғил-қиз фарзанд учун бир сабабчидирлар, холос. Ўғил-қизларни инсонга Аллоҳ беради. Ҳеч ким ўзи хоҳлаб ўғил-қиз ололмайди.Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишига ўғил беради, Ўзи хоҳлаган кишига қиз беради, хоҳлаган кишини эса бепушт қилиб қўяди.
Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ
"Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур".
أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ
"Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва хоҳлаган кишисини фарзанд кўрмайдиган қилиб қўйгай. Албатта, У (бунинг ҳикматини) билувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир" (Шуро сураси, 50-оят).
Хулоса қилиб айтамизки, ўғил-қизлар инсонларга берилган Аллоҳнинг неъмати ва омонатидир. Аллоҳ барчамизни неъматларга шукр қиладиганлардан қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими