1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёшлар тарбиясига бефарқ бўлмайлик!

11-01-2022, 09:24 300 Ўқиш режими + -
Ҳозирги пайтда дунёда экстремистик характердаги секта ва ҳаракатлар, уларнинг инсон онги ва қалби учун кураш йўлидаги фаолиятининг жонланиши кузатилмоқда. Улар аҳолининг диний билимлари пастлигидан фойдаланиб, асосан ёшлар ичида иш олиб бориш йўли билан ўз тарафдорларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Фарзандларимизни ана шундай разил кимсаларни тузоғига тушиб қолмасликлари учун уларни тарбиясини тўғри ташкил этайлик, фикрсизлик, ахлоқсизлик, дидсизлик, бефарқликдан асрайлик. Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихларига, Ватанига, она тилига, ўз миллий сиймоларига, муқаддас ислом дини анъаналарига содиқ бўлиб қолишсин. Чунки илмли, одобли, фаросатли одам ҳаётда ўз ўрнини, албатта топиб олади. Китоблардан ўрганилган маърифий илм қаторида оилада олинган ҳаёт илми ҳам инсон учун сув ва ҳаводек зарур.
Отанинг фарзандлари улғайган сари болаларга ва уларнинг тақдирига ҳушёрроқ қараши кучайиб бориши лозим, уларни юксак қадриятларимизнинг асл ва бақувват илдизларидан баҳраманд этиш, бугунги турмуш тарзимизга мос тарбия бериш, албатта, биз ота-оналарнинг зиммамиздаги муҳим вазифалардан саналади. Кези келганда фарзандларимизнинг бирига айтилган насиҳат айни чоғда унинг ака-укаларига ҳам тегишли бўлиши, хонадондагиларнинг барчасига бирдай таъсир қилишини назарга олган ҳолда иш тутишимиз ва фарзандларимизни илм олишга ва касб-ҳунар эгаллашларига ҳамдард ва ҳамфикр бўлишимиз даркорлигини унутмаслигимиз ҳамда уларни теварак атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга, ўзгаришларга бефарқ бўлмай дахлдорлик руҳида тарбия беришимиз, келажакка катта ишонч билан боқишга ўргатишимиз керак бўлади.
Демак, бугунги кунда энг муҳим вазифамиз ўсиб келаётган ёш авлодни буюк аждодларимизга муносиб ворислар сифатида диний ва миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида Ватанга садоқат туйғусини кучайтириш, уларни ҳар хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш, муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.
 
Аброр Шодиев, Китоб туман "Бектемир" жоме масжиди имом-хатиби