1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТИНЧЛИКНИ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК!

20-01-2022, 09:37 244 Ўқиш режими + -
Мамлакатда эришиладиган барча ютуқлар ва тараққиётнинг асосини – турли қўпорувчилик ёки террористик ҳаракатлари эмас, балки тинчлик ва осойишталик ташкил этишини барчамиз яхши тушунамиз.
Бугун айрим давлатларда содир бўлаётган турли низо ва қарама-қаршиликлар, террористик ҳаракатлар, ақидапарастлик, миссионерлик каби таҳдидларни кўриб, эшитиб турибмиз. Одамлар ўз фарзандидан, яқинларидан жудо бўлмоқда. Неча йиллар давомида шаклланган шаҳарлар, не-не заҳматлар эвазига бунёд этилган иншоотлар қўпорувчилик, терроризм оқибатида кўз очиб-юмгунча вайронага айланмоқда.
Экстремистик ва террорчи ташкилотлар бутун дунё халқлари тинчлигига раҳна, одамларнинг қалбларига қўрқув, ғулғула солиб, кимларнидир жигарпорасидан, кимларнидир эса меҳрибон ота-онасидан айириб, оила деб аталмиш кичик жамиятни пароканда қилишга уринмоқдалар. Ҳар қандай террорчи ташкилотларнинг ҳаракатлари биздан узоқ деб бепарво бўлиш бугунги кунда ҳеч бир кишига лойиқ иш эмас. 
Юртимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда ҳар биримиз масъул эканлигимизни яна бир бор таъкидлаб, ҳамиша огоҳ бўлишимиз ва ҳушёрликни оширишимиз, тинчлигимиз ва тараққиётимизга раҳна солаётган турли экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик каби таҳдидларга қарши шафқатсиз кураш олиб боришимиз лозим.
Дунёда содир бўлаётган террористик ҳаракатларидан ҳар биримиз ўзимизга хулоса чиқаришимиз керак. Трансмиллий таҳдид сифатидаги терроризм таъсирига кўпроқ ёшлар ва ўсмирлар кириб қолаётгани сир эмас. Чунки ўсмирлик ва ўспиринлик даври чалғиш учун энг қулай давр.
Огоҳлик тўғрисида ҳар доимо гапирилади. Аммо айрим кишилар ҳамон турли хил ёлғонларга ишониб, ёт оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари учраб турибди. Аввалига қилаётган ишидан мамнун бўлиб, кейин пешонаси ҳақиқат тошига текканида афсус-надомат қилиб қолаётганлар бошқаларга сабоқ бўлиши керак.
Бугунги кескин глобаллашув жараёнида юрт тинчлигини таъминлашда ҳар биримизнинг фаол иштирокимиз, шахсий ҳиссамиз нимадан иборат эканлигини англаб етишимиз ва шу асосда ҳаракат қилишимиз зарур. Ҳар биримиз янада ҳушёр ва огоҳ бўлиб, тинчликнинг қадрига етишимиз, шукроналик билан яшашимиз лозим.
 
 
 Аброр Шодиев, Китоб туман "Бектемир" жоме масжиди имом-хатиби