1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Суннатга ва жамоатга эргашамиз!

22-01-2022, 11:48 476 Ўқиш режими + -
«Аҳли сунна вал жамоа» эътиқод бобида суннатга мувофиқ иш кўрувчи ва мусулмонларнинг оммавий жамоасини бирлаштирувчи мазҳабдир. Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари доимо мусулмонлар оммасига соф ислом ақидасини етказишга ҳаракат қилиб келдилар. Бу зотлар барча мўмин-мусулмонлар эътиқод қилиши лозим бўлган масалалар муфассал баён қилинган кўплаб китоблар ёздилар. Дунёдаги мусулмонларнинг кўпчилиги аҳли сунна вал жамоадандир.
Аҳли сунна вал жамоа мазҳабини маҳкам ушлаш зарурлиги ақоид китобларимизда қатъият ила таъкидланган. Хусусан имоми Таҳовийнинг Ақоид китобига ёзилган шарҳда шу масала бўйича шундай дейилган. Суннатга ва жамоатга эргашамиз. Нодир ва хилоф масалалалардан ва тафриқадан четда бўламиз.
Демак Расулуллоҳ (с.а.в) саҳобалар ва тобеъинлар ақидаларига, амалларига ва ахлоқларига хилоф қилганлар Аҳли сунна вал жамоатдан эмаслар.
Энди шу сўзларимизга бир қанча далиллар келтирамиз:
«Агар сиз имон келтирган нарсага имон келтирсалар батаҳқиқ ҳидоят топдилар. Агар юз ўгирсалар улар хилофдан бошқа нарсада эмаслар». (Бақара 138-оят)
«Ким ўзига ҳидоят аён бўлгандан кейин Расулуллоҳга хилоф қилса ва мўминлар йўлидан бошқага эргашса, бурилган нарсасига буриб қўямиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон қайтар жой бўлди». (Нисо 115-оят)
Расулулоҳ (с.а.в) ҳадисларида шундай деганлар: «Сизлардан ким мендан кейин яшаса кўп ихтилофларни кўрадилар. Бас, сизлар менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид халифаларни суннатини маҳкам тутинглар. Уларни маҳкам ушлаб, тиш билан тишлагандек тутинглар». (Имом Байҳақий, имом Абу Довуд ривоят қилган)
Абу Зарр р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар: «Ким жамоатни бир қарич тарк қилса, батаҳқиқ бўйнидан ислом бўйинбоғини ечган бўлади», дедилар.
Демак, юқоридаги далиллардан кўриниб турибдики, Аҳли сунна вал жамоанинг ақидасининг бошқа оқимлардан фарқи шундаки – унинг биринчи навбатда Пайғамбар (с.а.в)нинг, саҳобаи киромларнинг ва ўтган улуғ мужтаҳид олимларнинг йўлини маҳкам тутганлигидадир. Умуман олганда кўпчиликни лозим тутиб, кўпчилик нима деса шунга эргашганлиги ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ таолонинг қўли жамоат билан биргадир.

Ў. Ғузаров, 
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти мудири