1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«Ҳижрат шарт” деб даъво қилувчиларга раддия

24-01-2022, 15:10 120 Ўқиш режими + -
  Интернет тармоғида баъзи кишилар куфр диёридан мусулмон бошқа диёрларга ҳижрат қилиши шарт деган даъволарни қилмоқдалар. Улар бу даъволари билан мўъмин-мусулмонларни чалғитмоқчи бўладилар. 
  Ҳижрат масаласи ҳам ўта нозик масалалардан ҳисобланади. Шу сабабдан ғаразгўйлар бу масалани ҳам ишга солиб кишиларимизнинг бошини айлантириб, турли нохушликларга гирифтор қилишга уринишади.
    Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», дедилар».
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
     «Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар».
       Аллоҳ таоло «Анфол» сурасида:
«Албатта, иймон келтирган, ҳижрат қилган, Аллоҳнинг йўлида молу жонлари билан жидди жаҳд қилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар бир-бирларига валийдирлар. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаганларга эса, то ҳижрат қилмагунларича, сиз ҳеч валий бўла олмассиз. Агар улар сиздан динда ёр-дам сўрасалар, ёрдам бермоғингиз вожиб. Фақат, сиз билан ўрталарида аҳднома бор қавм зиддига эмас. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўргувчи зотдир», деган (72-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминларнинг бир неча синфларини зикр қилмоқда:
1. Ҳижрат қилганлар.
2. Жой бериб, ёрдам кўрсатганлар.
3. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаганлар.
Буларнинг ҳаммасини Аллоҳ таолонинг Ўзи «мўминлар» деб атамоқда.
Албатта, ҳижратга тегишли оят ва ҳадислар фақат юқорида зикр қилинганларидангина иборат эмас. Бу масала бўйича уларнинг ҳаммасини ўрганиб чиққан уламолар бу ҳукмни батафсил баён қилганлар.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин!
 

Х. Боймуродов,
Қарши туман бош  имом хатиби