Кийинишдаги озодалик – илоҳий буйруқ
6336
24-01-2022, 15:57
365
Ўқиш режими
+
-
Мўмин-мусулмонлар доимо киядиган либосларига алоҳида аҳамият беришади. Чунки инсон киядиган либоси унинг қай даражада маданиятли эканлигини кўрсатади.
Кийиниш инсоннинг эҳтиёжи ҳисобланади. Мана шу инсоннинг эҳтиёж бўлган либосни тоза ва озода қилиб кийиш муҳим аҳамиятга эга. Инсон кийинишда озодаликка риоя қилиши лозим, кийинишдаги озодаликка риоя қилиш илоҳий буйруқдир.
Илоҳий буйруқ ҳар бир кишини озода кийинишга буюриб, уни нотоза ва нопок ҳолатда бўлишидан қайтаради. “ Қуръони Карим ” да: “Либосларингизни пок тутинг”.(Муддасир сураси, 4-оят). Бу оят кийимни пок бўлишига рағбат қилишга ундайди. Қадимги даврларда инсонлар нажас, бавл ва шунга ўхшаш нопокликдан либосларини пок сақламас эдилар. Ислом дини эса инсоннинг кийинишдаги либоси покиза бўлишига асосий эътиборни қаратди. Ва шу билан инсонларга либосларни қачон пок бўлиши ва қачон нопок бўлишини тушунтириб берди. Ва мана шу кўрсатиб берилган нопокликлардан қайтиб, кийимни пок ҳолда кийишга буюрди. Инсондаги кийим пок бўлмаса униг ибодати қабул бўлмайди. Ораста –озода кийииш лозим. Шимларини осил тириб, ерга тегдириб, нотоза қилиб юришдан қайтаради. Кийим кийганда авратларини ёпадиган, тоза кийимларни ўзига ярашадиган шаклда кийишга буюради. Кийган кийимларига, кўча ва иш жойлари поклигига, озодалигига эътибор бериб боришга чақиради.
Ислом дини инсон кийинишда либосини сийдикдан пок бўлишига тарғиб қилади. Кимники кийими сийдикдан пок бўлмаса, унинг ибодати қабул бўлмайди. Либосини сийдикдан покламаган киши охират азобларига ҳам дучор бўлади. Бу ҳақда Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинади: « Пайғамбаримиз с.а.в. икки қабр ёнидан ўтдилар-да: “Бу иккиси(қабрдагилар) азобланмоқда. Улардан бири чақимчилик қилиб юрарди, бошқаси эса сийдигидан покланмас эди”, дедилар”.( Бухорий ривояти)
Инсон кийинишдаги либосининг яна бир аҳамиятли жиҳати унинг янги ёки эски бўлишида эмас, балки уни озода бўлишидадир.Тоза-озода либосларни кийишимиз, уларни нопок нарсалардан узоқроқ тутишимиз лозим.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими