1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“МАЗҲАБ КЕРАК ЭМАС” ДЕГАН ДАЪВОНИ ҚИЛУВЧИЛАРГА РАДДИЯ

25-01-2022, 08:46 503 Ўқиш режими + -
Айрим кимсалар ўзлари билиб, билмасдан “Бизга мазҳаб керак эмас, биз мазҳаб бўлмаса ҳам тўғри йўлдамиз”, деган даъвони қилишади. Аслида,   мазҳаб бизга керак. 
Мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, ислом дини, хусусан, мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид туғдирадиган омил эканига шубҳа йўқ. Улар ўзларини бирор бир мазҳабга амал қилмасликларини даъво қиладилару, аслида намоз ва бошқа ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. Бундан бошқа иложлари ҳам йўқ. Негаки, ижтиҳод қилишга ҳар ким ҳам қодир бўла олмайди. Чунки бу ишни қилиш учун шаръий далиллардан ҳукмларни чиқариб олишга етарли даражада илмий ва ақлий қувват лозим бўлади.
Илмимиз етарли бўлмаган ҳолда  ўзимиз тушунмайдиган соҳаларга аралашиб, ҳар хил фатво беришлардан сақланайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!  
 

Р. АКБАРОВ.
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими