Ислом дини тинчлик динидир. Ислом динига эътиқод қилувчи мўъмин-мусулмонлар эса тинчлик учун ҳаракат қиладиган кишилардир. Улар тинчликнинг зидди бўлган уруш ва жанжалларга ҳар доим қарши бўлган кишилар ҳисобланадилар.
Аллоҳ таоло мўъмин-мусулмонларга шундай деб буюради: "Эй иймон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз...."(Бақара сураси, 208-оят). Тафсир китобларида ояти каримадаги "ёппасига" сўзи бир томондан барча инсонларнинг бирлашган ҳолда тинчлик йўлини тутишлари лозимлигини, иккинчи томондан эса, тинчликни барқарор этиш учун қандай йўл билан бўлса ҳам ҳисса қўшиш зарурлиги тўғрисида айтилади. Демак, ҳар бир мўъмин-мусулмон киши тинчлик, осойишталик барқарор бўлишида Аллоҳ олдида масъулдир.
Бугунги кунда дунёнинг турли жойларида юз бераётган можаролар, нотинчликлар тинчлик-осойишталикни сақлаш ҳаммамизнинг юксак вазифамиз эканлигини тақазо қилади.
Тинчлик қарор топган заминда хотиржамлик ва фаровонлик ҳукм суради.Тинчликни сaқлaш иши кундaлик ишимиз бўлиб, бу йўлда ўз вaзифaмизни иймонaн aдo eтмoғимиз лoзимдир.
Р.Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими