1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ахборот хуружларидан огоҳ бўлинг!

1-02-2022, 18:18 459 Ўқиш режими + -
Бугунги асрга келиб фан-техника тараққиёти жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Дунёнинг геосиёсий тузилиши ўзгармоқда. Бу жараёнларни аввало энергетика ресурсларига эга бўлишга бўлган интилишлар билан баҳолаш мумкин. Дунёнинг етакчи сиёсатчилари таъкидлаганларидек, “Дунёдаги навбатдаги кескинлик ва қарама қаршилик энергетика ресурсларини эгаллашга бўлган ҳаракатлар натижасида юз беради”. Бунга эришиш учун очиқдан очиқ қуролли ёки бошқа усулда таҳдид қилиш орқали эмас, балки асл мақсади яширинган, бузғунчи ва ёт мафкураларни ўзида акс эттирган ахборотлар орқали амалга оширилмоқда. Бинобарин, “Юксак маънавият- енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, “Дунёдаги зўровон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсиндирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваломбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади”.
Бугунги кунда ёш авлод тарбиясига бўлган эътибор бизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Демак, ёшларимиз онгини эгаллашга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга, миллий манфаатларимизга рахна солишга, маънавиятимизга тажовуз қилишга, умримиз мазмуни бўлган тарихий хотирамизни бузишга уринаётган ғаразли кучларга қарши қалбимизда огоҳлик қўнғироғи доимо бонг уриб туриши зарур. 
 
Азамат УСМОНОВ