1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ражаб-фазилатли ой

2-02-2022, 10:10 237 Ўқиш режими + -

    Мана Аллоҳга шукр Ражаб ойига ҳам етиб келдик. Худо хоҳласа, жорий йилдаги тақвимга кўра эртага, худо хоҳласа, Ражаб ойи киради. 
 
     Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисобининг еттинчи ойи Ражаб  ойидир. Ражаб ойи шаҳрул-ҳарам яъни Аллоҳ таоло инсонлар орасида уруш-низо, жанжалларни ҳаром қилган ойдир. Бу ой хотиржамлик, тинчлик ойи ҳисобланади. Халқимиз орасида бу ойда туғилган болаларга Ражаб деб исм қўйиш одати бор.  
     Хўш, ражаб сўзи нима маънони англатади? 
 Ражаб сўзи арабча сўз бўлиб,  қўрқмоқ, улуғламоқ каби сўзларнинг маъносини англатади. Маълумки, ражаб сўзи учта ундош ҳарфдан иборат. Ражаб сўзидаги биринчи ундош   “р”  ҳарфи “раҳм” сўзидан, иккинчи ундош “ж” ҳарфи  “журм”, яъни айб-нуқсон, гуноҳ сўзидан, охирги ундош “б” ҳарфи эса барий, яъни поклик сўзлари олинган. Бу ҳарфлар Аллоҳ таолонинг  меҳрибонлик, айб-нуқсонларни кечиргувчи ва пок эканлик сифатларини ифодалаган сўзлар бош ҳарфларидир. 
     Ривоят қиладиларки, Ражаб ойи тугаганда Аллоҳ уни ҳузурига чақириб: “ Эй менинг ойим, қайси бандам сени дўст тутди ва ҳурматингни бажо келтирди? “ деб сўрайди. Ражаб ойи  сукут қилади. Аллоҳ таоло: “ Нега сукут сақлайсан?” деб сўрайди. Ражаб ойи ўзини эшитмасликка олади. Аллоҳ таоло: “ Эй асам ( эшитмовчи,  кар)  ой, нега гапирмайсан?” деб сўрайди.  Ражаб ойи шундай жавоб беради: “ Илоҳо,  сен раҳмлик, журму-хатоларни кечиргувчи саттор, мен эса  ўзини асам ( эшитмовчи, кар)ликка солган ойман. Мен  сенинг бандаларингни гуноҳ ишларини эшитмадим аммо эзгу амалларига шоҳид бўлдим”. Шунда Аллоҳ таоло: “ Эй Ражаб ойи, сен менинг бандаларимнинг гуноҳларини эшитмаганга олдинг,  мен ҳам бандаларимни гуноҳларини мағфират қилдим. Уларнинг эзгу ишларига ижобат қилдим” дер экан. “ Мажлисул-анвар” китобида Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари берилади:  “ Эй бандам, Ражаб ойи ҳурмати учун сенинг гуноҳларингни ўз раҳматим билан мағфират этдим, сенинг гуноҳинг қолмади”. Ражаб ойи инсонларнинг гуноҳлари кечириладиган   ва уларнинг эзгу амалларининг қабул бўладиган ой сифатида эътироф этилади.
               
     Қадимда Ражаб ойи келса,инсонлар ўзаро ихтилофларини,уруш-жанжалларини тўхтатганлар. Бу эса Ражаб ойи инсонларга хотиржамлик-тинчлик бахш этадиган ой эканлигига далолат қилади.
Аллоҳ таоло кириб келаётган Ражаб ойини барчамиз учун тинчлик-хотиржамлик, соғлик-саломатлик, баракали ой қилсин!
 

Р. Акбаров,
ЎМининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими