Мўмин-мусулмонларни куфрда айбловчиларга раддия
6401
2-02-2022, 10:12
389
Ўқиш режими
+
-
Интернет тармоқларида баъзи бировлар ўзгаларни билиб билмасдан куфрда айблашмоқда, бу илмсизликдан бошқа нарса эмас. Ислом динида бирор мўмин-мусулмонни билиб, билмай уни бирор айбда, айниқса унга мўъмин эмассан демаслик лозим. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар” (Нисо сураси 94-оят).
Ва яна Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ” деб турган шахсни кофирга чиқариш хатарини бир қанча ҳадисларида баён қилганлар. Жумладан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Уч нарса имоннинг аслидандир. “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли “кофир” демаймиз, амали туфайли Исломдан чиқармаймиз” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Хулоса қилиб шуни айтамизки, бировларни айблашдан кўра, ўзимизнинг хато-камчиликларимиз устида ишлайлик!
Аллоҳ таоло барчамизга дунё ва охиратда яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах ўтидан асрасин!
Р. Акбаров,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби