1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Диний тушунчаларни нотўғри талқин қилувчиларга раддия

2-02-2022, 10:24 308 Ўқиш режими + -

Интернет тармоғида баъзи кишилар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш мақсадида муқаддас ислом динини ўзига ниқоб қилиб олиб "жиҳод", "такфир", "шаҳид" ва "ҳижрат" каби ислом динидаги тушунчаларнинотўғри талқин қилмоқдалар. 

 

Аслида юқоридаги даъволарниннг барчаси биринчи навбатда ислом динига қарши қаратилган кураш ва ислом динини ёмон кўрсатиш ҳисобланади. Қолаверса, бутун дунё тинчлигига раҳна солиш ва омма ўртасида турли хил ихтилоф ва барқарорсизликни уйғотиш, натижада жамиятни парокандаликка олиб келиш саналади. Шунингдек, бу ихтилофлар илмсизлик, жоҳиллик ва мутаассиблик оқибатида ҳам юзага чиқаяпти.

Уларнинг мақсади мўъмин-мусулмонларни тафриқага солиш, уларни чалғитишдир. Аллоҳ таоло эса мўъмин-мусулмонларни фирқаланишдан  қайтарб, жамҳиҳатликка буюрган.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...”, - дейилган (Оли Имрон сураси, 103-оят).

 

Илмсиз ҳолда диний тушунчаларни нотўғри талқин қилишдан сақланайлик!

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин!

 

Р. Акбаров,

Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби