1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Бизга мазҳаб керак эмас”деган даъвони қилувчиларга раддия

3-02-2022, 13:01 270 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим кимсалар “Бизга мазҳаб керак эмас” деган даъволарни қилишмоқда.“Бизга мазҳаб керак эмас” деб даъво қилувчи кишиларнинг даъволари гўёки денгиз сафарига чиққан кишиларнинг “бизга кема керак эмас” деган даъволарига ўхшайди.
Ривоят қилишларича, Нажиб Фозил деган уламо кемада китоб ўқиб кетаётган экан. Кемадаги кишилардан бири у зотга яқинлашиб:
-Ҳазрат Аллоҳ бизга ақл берган бўлса, яна пайғамбарлар юбориши шарт эдими? Биз шундай ҳам ақлни ишлатиб тўғри йўлни топиб кетар эдик-ку-деб сўрабди.
 Шунда Нажиб Фозил китобдан бошини кўтариб:
  • Сузишни билансанми?-дедилар. У:
-Ҳа биламан-деди. Нажиб Фозил:
- Ўзинг сузишни билсанг, кемага нима учун чиқдинг, денгизда ўзинг сузиб кетавермайсанми?-дедилар.
Нажиб Фозилнинг бу саволига у нима деб жавоб беришини билмай қолди.
Бу қиссадан хулоса шуки, Ислом шариати улкан денгиз бўлса, мазҳаб керак дейиш эса денгиз сафари учун кемага чиқишдир. Шариат денгизида ўзим сузаман мазҳаб керак эмас дейиш эса, денгиз сафарига кемасиз чиқиш ва ўзини ҳалокатга қўйишдир. 
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўли бардавом қилиб, турли хил адашишликдан асрасин! 
 
Р. Акбаров,
Қарши туман “Акбар халифа Эшон ибн Мухтор” жоме масжиди имом хатиби