1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚИШЛОҚЛАР ОБОД БЎЛСА - ЭЛ-ЮРТ ФАРОВОН БЎЛАДИ

4-02-2022, 08:45 265 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) ва ул зотнинг аҳли-байтлари ҳамда асҳоби киромларига дуруду салавот ва саломлар бўлсин!
Дарҳақиқат, Ислом шариати ва унинг барҳаёт таълимотлари инсон ҳаётининг барча томонларини тўла қамраб олганлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Шунинг учун Пайғамбаримиз (сав) умматларини деҳқончилик қилишга алоҳида қизиқтирганлар. Зеро, деҳқончилик ҳаёт таянчи ва устунидир. У зот бу ҳақда марҳамат этиб бундай деганлар:“Бирон-бир мусулмон кишиси бир дарахт ўтқазса, ёки бир нарса экса, бас ундан қуш ёки инсон танавул этиб, манфаатланса, шу сабабдан у киши эҳсон қилганлик савобига эришур”.
Ривоят қилинадики, бир киши улуғ саҳобий Абу Дардо (рз.)нинг олдиларидан ўтиб бораётса, у зот ёнғоқ кўчати экаётган эканлар. У киши Абу Дардо (рз.)га қараб: “Улуғ ёшга кирган бўлсангиз ҳам кўчат экасизми, ахир бу фалон йилдан сўнг мевага кираду-ку” – деди. Абу Дардо (рз.) бунга жавобан: “Менга савоби етса бўлди, мевасини бошқалар истеъмол қилаверсин” – деган эканлар.
Меҳрибон ва раҳмли Парвардигори олам ўзи яратган барча мавжудодлари ичида азиз ва мукаррам этган Инсон ва унинг ҳаёти учун зарур бўлган замин, сув, қуёш, ҳавони яратиб, унга тобе этиб қўйди. Қуръони каримида воридким:
яъни: “У осмондан сизлар учун ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир. (Ҳайвонларингизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур). У сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломат бордир”.
Маълумки, Республикамиз аҳолисининг кўпчилик қисми қишлоқларда яшайди. Улар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан Ватанимиз бойлигига бойлик қўшиш ва халқимиз ҳаёти учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини етказишда астойидил саъю-ҳаракат қилиб келмоқдалар. Уларнинг шарофатли меҳнатлари билан етиштирилган пахта, пилла, дон маҳсулотларининг сифати ва миқдори даражалари тобора ортиб бормоқда.
Мустақиллик шарофати билан қишлоқларимиз қиёфаси тобора ўзгариб, гўзаллашиб бормоқда, ер ўзининг ҳақиқий эгаларини топмоқда, фермер хўжаликлари тадбиркор ва ишбилармонлар сафи тобора кенгайиб ва мустаҳкамланиб бормоқда.
Буюк Ватанимизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилаётган меҳнатсевар ва миришкор халқимиз чин ихлос билан турли соҳаларда хизмат қилмоқдалар.
Ҳар бир инсон икки дунё саодатига эришиш йўлида Аллоҳ рози бўладиган амалларни бажариш, Уни норози қиладиган номақбул ишлардан узоқда бўлиш ва улардан тийилишга ҳаракат қилади ва у қаерда қишлоқдами ёки шаҳардами яшашдан қатъи назар жамоат манфаати, умумий инсоният бахт- садоқати йўлида холислик билан ўз вазифасини адо этишга даъват этилгандир, зеро Аллоҳ таоло амр этиб бундай дейди, яъни: “Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”, – дедилар” (Қасос сураси, 77-оят).
Уларнинг эртанги кунга бўлган ишончлари тобора мустаҳкамланиб, Ватан, эл-юрт фаровонлиги ва тараққиёти йўлида садоқат билан хизмат қилиш, фарзандларнинг етук инсон бўлиб етишиш, уларнинг Ватанга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо қадриятларини ҳурмат қилиш ва асраб-авайлаб сақлаш ва ўрганиш руҳида тарбияламоқдалар.
Шунингдек, Расули акрам (сав) ҳадиси шарифларида марҳамат этиб айтдилар:“Мўминлар ўзаро бир-бирларига дўстлик, эзгулик ва меҳрибонлик кўрсатишларида тананинг бир аъзоси бетобликдан шикоят қилса, қолган аъзолари ҳам бедор ва нотинч бўлган гавдага ўхшайдилар”.
Аллоҳ таоло барча инсонларни бир ота ва бир онадан яратиб, уларни турли миллат ва элатларга мансуб қилиб қўйди ва ўрталарида бир-бирларига яхшилик қилишларини асосий мезон қилиб белгилаб қўйдики, мана шу мезон самараси Аллоҳ яратган барча замин ва жойларда истиқомат қиладиган инсонлар, улар қайси миллат ва элатларга мансублигидан қатъи назар кўринмоғи лозимдир. Албатта, бу борада ижобий натижаларга эришиш учун, барчаларимиз ўзаро ҳамжиҳатлик, иноқлик ва дўст-биродорлик ришталарини мустаҳкамлаган ҳолда, бир-бирларимизга намуна бўлиб, қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги борасидаги бу муҳим амални амалга ошириш борасида бир ёқадан бош чиқарган ҳолда дадил қадам ташламоғимиз лозим. Узоқ ва яқин қишлоқ ҳамда овулларда яшаб хизмат қилаётган биродарларимизга бу эзгу ва савобли вазифани адо этишларида Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлишини сўраб дуолар қилиб қоламиз.

Х.Хонимов,
Деҳқонобод тумани бош имом-хатиби