1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Меники тўғри,бошқаники нотўғри” деган мутаассиб кишиларга раддия

5-02-2022, 09:15 282 Ўқиш режими + -
Ҳаёт шундай кишилар борки, улар доимо ўзлариникини тўғри деб билиб, бошқаларникини нотўғри ҳисоблайдилар. Бундай фикрлар билан яшаш одамни мутаассиб қилиб қўяди. Мутаассибликни эса Ислом дини қоралайди.
Мутаассиблик динни оғирлаштиришдир. Аслида дин енгилликдир. Аллоҳ бизга дин юбориб енгиллик истаган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Каломи шарифида марҳамат қилади: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди” (Бақара, 185).
Ва яна  Пайғамбаримиз (с.а.в.) Муоз разияллоҳу анҳу ва унинг шеригини Яманга жўната туриб: “Енгил қилинг ва қийин қилманг. Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”, – деган эканлар (Имом Бухорий ривояти)
Мутаассиблик – ўз фикр-мулоҳаза ва дунёқараши тўғрилигига ўта қаттиқ ишониб, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш демакдир. Мутаассибликка йўлиққан шахс жамиятда беқарорликни вужудга келтиришга уринадилар. У жамият, халқ, қолаверса, бир дин вакиллари орасида ҳурматсизлик, келишмовчилик, ўзаро адоват ва фирқачилик каби салбий омилларни келтириб чиқариши билан ҳам ўта хавфли хусусият касб этади. 
Уламолар ҳаётда “меники тўғри, бошқаларники нотўғри” деб эмас балки, “меники нотўғри бўлиб, бошқаларники тўғри бўлиши мумкин деб, бошқаларнинг фикр ва тушунчаларини эшитишимиз лозим” дейишади.   
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
 
Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби