1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тарки дунё қилишга чақирувчиларга раддия

5-02-2022, 09:28 577 Ўқиш режими + -
Баъзи кишилар ўзгаларни тарки дунё қилишга чақираётганликларига гувоҳ бўламиз. Ўзлари ҳам уларга эргашганлар бу дунёдан воз кечиб, узлатни ихтиёр қилиб, асосий ишларни унутиб қўядилар. 
Ислом дини тарки дунёчиликни тарғиб қиладиган дин эмас. Ислом дини тарки дунё қилиш яъни роҳибликка ўтишни қоралайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: 

ورهبانيةُ ابتدعوها ما كتبناها عليهم الا ابتغاء رضوان الله فما رعوها حق رعايتها فئاتينا الذين ءامنوا منهم اجرهم و كثير منهم فاسقون

Роҳиблик (тарки дунё қилиш)ни ўзлари чиқариб олдилар. Биз буни уларга фарз қилмаган эдик, фақат узлари Аллоҳнинг розилигини тилаб қилдилар, лекин ҳақиқий риоясини қила олмадилар. Бас, улардан иймон келтирганларига ажрларини бердик, лекин уларнинг кўпи фосиқдурлар. (Ҳадид сураси, 27- оят). 
Ислом дини охират иши деб, дунё ишини тарк уришдан, дунё иши деб охират ишини тарк уришдан қайтаради. 
Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай дейдилар: “Умматимнинг энг яхшиси охират иши деб дунё ишини дунё иши деб охират ишини қолдирмайдиганларидур” дедилар.
Ва яна Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзларининг муборак ҳадисларида Исломда тарки дунё қилишлик йўқ эканлигини қуйидагича баён қилганлар:  
لا رهبانية في الاسلام
Исломда роҳиблик (тарки дунёчилик) йўқ.
 
Шу сабабли мўъмин-мусулмон тарки дунё қилмасдан бу дунё ҳаётидан икки дунё саодати йўлида фойдаланади. 
Аллоҳ таоло барчамизни икки дунё саодатига муяссар қилиб, дўзах азобидан паноҳ берсин!


Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имоми