1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом тинчлик ва бағрикенглик дини

7-02-2022, 13:06 290 Ўқиш режими + -
Ислом дини тинчлик ва бағрикенглик динидир. Унинг “Ислом” яъни “тинчлик” деб номланиши ўзиёқ тинчлик дини эканлигини намоён қилиб турибди. 
Ислом дини шунчалар тинчлик ва бағрикенг динки, нафақат мусулмонлар ҳуқуқини балки бошқа дин ва миллат вакилларини ҳам тинчлик ва сулҳда, ҳатто урушдан сўнг асир тушганларнинг ҳам обрўси, моли ва жонини ҳимоя қилади. 
Зеро, Аллоҳ таоло:“Сизлар аҳли китоблар билан фақат чиройли услубда мунозара қилингиз” (“Анкабут” сураси, 46-оят), деб буюради.
Ислом дини бошқа дин вакиллари билан тинч-тотув яшашга буюради. 
Абдурраҳмон ибн Аби Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
 “Саҳл ибн Ҳунайф ва Қайс ибн Саъд Қодисияда ўтирганларида, ёнларидан тобут олиб ўтилди. Уларга: “бу шу ерлик, яъни аҳли зиммаку?!”, дейилди. Улар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларидан ўлик олиб кетилаётганда, уларга бу яҳудийку?!”, деб айтилганда, улар: “Ахир у инсон эмасми?!”, деб айтган эдилар”, - дейишди” (“Саҳиҳи Имом Бухорий”, 1312).
Ушбу ҳадисда ғайри динларга нисбатан қандай бўлиш кераклик маълум бўлади
Хулоса қилиб айтамизки, динимиз буюрганидек, тинч ва бағрикенглик бўлиб яшашни барчамизга муяссар қилсин! 
 

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби