Ота-она фарзанд учун энг улуғ зотдир. Лекин онанинг тутган ўрни алоҳида такидланади.
Бахз ибн Ҳаким отасидан у Бобосидан ривоят қилади: Эй Аллоҳнинг Расули! Кимга яхшилик қилай? дедим. ”Онангга” дедилар. “Кимга яхшилик қилай?” дедим. Онангга” дедилар. “Кимга яхшилик қилай?” дедим Онангга” дедилар.
”Кимга яхшилик қилай?” дедим. “Отангга”. Сўнгра яқинларинга ва яна яқинларинга дедилар.
Бу ҳадисни кўпчилигимиз ўқиганмиз эшитганмиз жуда машҳур ҳадис. Уламолар мана шу ҳадисдан онанинг ҳаққи отаникидан уч баробар кўп деган хулосага келишган.
Она фарзандига хомиладор бўлган кундан бошлаб тўққиз ой қорнида кўтариб юради. Шунинг учун онанинг фарзанддага хаққи алоҳида улуғ бўлади.
Қолаверса хар бир фарзанднинг туғилиши қанчалик машаққат эканини ҳам ҳамма яхши билади. Тўлғоқ дарди ўлимни бўйинга олиш билан баробар эканлигини айниқса аёллар яхши биладилар. Шунинг учун онанинг фарзанддага ҳаққи алоҳида улуғ булади.
Фарзанд дунёга келганидан кейин унинг икки йил эмизиш ювиб-тараш, тўғри тарбия бериш қанчалик улуғ меҳнат эканлигини ҳам яхши биламиз. Шунинг учун онанинг фарзанддига хаққи алоҳида улуғ бўлади.
Шунинг учун уч маротаба онангга яхшилик қил кейин отангга ва ундан кейин яқин қариндошларнинг ҳаммаларига яхшилик қилишга буюрдилар.
Бу ҳадислардан хар бир мусулмон фарзанд ўзига хулоса чиқариши ота-онага яхшилик қилиш уларни дуоларини олиб юриши дунё ва охиратда мукофотга сазовор булишига замин яратади.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Бир мўмин – мусулмон инсоннинг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, биттасини очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ўша шахс рози бўлмагунча, ундан Аллоҳ ҳам рози бўлмайди.
Ота–она унга зулм қилган бўлса ҳамми дейишди (Ибн Аббос) Зулм қилган бўлсалар ҳам деди.
Ушбу ҳадисда ота онага яхшилик қилишда бу дунё ва охиратда хам ажр мукофотга сазовор бўлиш борлиги баён қилинмоқда.
Фарзанд зинҳор ота – онанинг ғазабини чиқармаслиги керак.
Аммо ота–онага қарамасдан ташлаб қўйиш, уларни мухтож бўлган насаларидан маҳрум қилиш, қаровсиз боқувсиз ҳолда ташлаб қўйиш уларга оқ бўлишдир.
Аммора Маъвалийдан ривоят қилинади; Ҳасандан Бирр нима деб сўрадим. Муҳаббат ва борини сарфлаш деди. Оқ бўлиш нима? дедим. Икковларини маҳрум ва ҳижрон қилишинг деди. Сўнгра шўринг қурғур, ҳатто ота – онангнинг юзига боқишинг хам ибодатлигини билмайсанми? Икковига яхшилик қилиш қандай бўлишини билиб олавер деди.
Демак ота-онанинг юзига назар солишнинг ўзи ибодат экан.Шунинг учун ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг розилигини топиб, дуосини олиш ибодатларнинг афзали, баракали амал бўлар экан.
Р.Қиямов
Нишон туман бош имом-хатиби