Компьютер ўйинларининг жамиятдаги зарарлари хам жуда кўп. Аввало маънавий зарар бўлиб, компютер ўйинлари жамиятимизни маънавий бузуқлик ботқоғига ботириб, инсонни ўзликни англаш бахтидан мосуво қилади. Ислом дини таълимотларида ҳам бу каби амаллар қаттиқ қораланган. Шайтон васвасасига учраган айрим ёшларнинг вертуал ўйинлардаги хатти –ҳаракатлари ўзларига зийнатли кўринади. Ўйинлар қулига айланган бола ўзидан ўзи ажабланиб, қилган иши кўзини қувонтириб, борган сари ҳаддидан ошиб инсонлик киёфасидан чикади. Интернет ва компьютер ўйинлари асирига айланиш касаллигига чалинган ўсмирлар ҳаётдан, маънавий қадриятлардан тамоман узилиб, бутунлай ўйинларга берилиши ёки бал йиғишга, қиморга ва ютуқ-совға олиш каби ўткинчи, қадрсиз ишларга муккасидан кетиши ортидан барчамизга сир эмас хозирги кунда ёшларимиз қиморда ютқизиб қўйганидан ўғирлик, босқинчилик жиноятларини содир қилиб хатто уз жонларига касд килмокдалар.
Тиббиёт олимларини айтишларича вертуал олам асирига айланган болалар руҳий зўриқиш-“стресс” остида қолади. Ҳеч нарсани эшитмайди, кўрмайди, ҳамма нарсани унитади. Бундай пайтда унинг руҳияти кучли ҳаяжон таъсирида бўлади, кўриш қобилияти тезлик билан пасайиб кетади. Камҳаракат ҳаёт тарзи бола умуртқа поғонаси ва мушакларини рисоладагидек ривожланмаслигига сабаб бўлади. Тез толиқиш, серзардалик ва ғазабланиш кучаяди, иммунитети сусайиб кетади. Юрак-қон томир тизимининг фаолияти бузилади. бўйин соҳаси зўриқиши сабабли мияда қон яхши айланмайди ва унинг кислородга бўлган эҳтиёжи керагича қондирилмайди. Бу эса бош оғриғи, фикри тарқоқлик, ярим ҳушсизлик, карахтлик ва бошқа нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Шунингдек, бу умрни беҳудага сарфлаш бўлади.
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. Сунани Доримий.
Барчамиз фарзандалримизни телефон ва компьютрларини текширииб назорат килиб боришимиз зарур.
Р. Киямов
Нишон туман бош имом – хатиби